Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: “Пайғамбар алайҳиссалом ҳар бир ҳолатларида Аллоҳ Таолони зикр қилар эдилар”, дейилган.

Абу Жаъфар Таҳовий роҳматуллоҳу алайҳ: “Бу ҳадис билан таҳоратсиз жунуб ва ҳайз ҳолатида ҳам Аллоҳ Таолони зикр қилиш мубоҳ бўлади”, дедилар.

       Таҳоратсиз Қуръонни ёддан ўқиш.

Абдуллоҳ ибн Саламадан ривоят қилинган ҳадисда  Али розияллоҳу анҳу айтадилар:” Пайғамбар алайҳиссалом жунубликдан бошқа ҳар бир ҳолатда Қуръон қироат қилар эдилар”.

Абу Жаъфар роҳматуллоҳу алай: “Бу ҳадис билан таҳоратсиз ёддан Куръон қироат қилиш мубоҳдир”, дедилар.

Жунуб ва ҳоиза Қуръондан бир оятни тўлиқ ёддан ўқиш хукми.

Асаҳ қавлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия)

Қуръондан таълим берувчи муаллима аёл ҳайз кўриб қолса, болаларга Қуръонни сўзма-сўз, сўзларни ажратиб таълим бериши лозим бўлади. Ҳижжалаб ўқитиш макруҳ эмас. (Фатавои Ҳиндия)

ТИИ талабаси
Мухиддинов Алишер.

89410cookie-checkҲар бир ҳолатда Аллоҳ таолони зикр қилиш
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting