Олам Аллоҳ таолодан бошқа нарсаларнинг исмидир, чунки у яратувчисининг борлиги учун белгидир. Олам  икки қисмга бўлинади: аён ва араз. Аён ўзи мустақил бор бўлиб турадиган нарсадир ва унинг маҳалсиз, ўринсиз бор бўлиб туриши саҳиҳ ҳисобланади(Аённи бошқа нарсаларсиз мавжуд бўлиб туриши саҳиҳ ҳисобланади). Араз эса, албатта, бошқа билангина туради. Сўнгра аён икки қисмга бўлинади: биринчиси, ёлгиз бўлади ва бу аён жавҳар деб аталади, у қисмларга бўлинмайди( чунки энг охирги бўлинган энг охирги қисм) ва иккинчи қисми мураккаб, бошқа нарсалардан ташкил топгани жисм дейилади. Жисмларнинг энг ками иккита қисмда ташкил топган бўлади. Файласуфлар ва баъзи мўътазилалар қисмларга бўлинмайдиган жузнинг борлигини инкор этадилар. Уларнинг бу гаплари бузуқ, нотўғри гапдир, чунки бундай дейиш ҳардал донининг қисмлари тоғнинг қисмларига тенг дейиш билан тенг бўлиб қолади. Ҳардал дони ҳам, тоғнинг қисми ҳам тугамасдан бўлиниб борадиган бўлса, иккиласи ҳам тенг деган хулоса келиб чиқади. Чунки иккиласи (ҳардал дони билан тоғнинг қисми) ҳам тугамайдиган бўлиб қолади. Агар бирор нарса тугамайдиган бўлса, у бошқа бир тугамайдиган нарсага тенг бўлиб қолади. Чунки жисмнинг ичидаги қисм(жуз)ларидаги жамланиш вақтики, Аллоҳ таолонинг яратиши билан бўлган экан, у ҳолда биз бундай деймиз: чунки жисм дегани икки ва ундан кўп қисмлардан таркиб топган нарса, ўша қандай шундай таркиб топиб қолган дейилса, Аллоҳ таоло шундай яратган деймиз.

Шундай экан биз бундай деймиз: Аллоҳ таоло жисмлардаги ажралишни яратишга қодирми(Яъни жисм икки ва ундан ортиқ бўлакчалардан ташкил топиб турган эди, шуларни яратган Зот уларни жамланмас, балки ажратиб юборишга ҳам қодирми деб айтамиз)? Агар шу саволга иккита жавоб бор холос(Иккаласи ҳам Аҳли суннанинг эътиқоди тўғри эканлигини исботлайди). Биринчиси, агар сиз шу саволга Аллоҳ таоло қодир бўлмайди десангиз, демак, бу билан Аллоҳ таолони ожизлик сифати билан сифатлаб қўйилган бўлади ва бу орқали диндан чиқиб кетиб қолади. Агар қодир бўлади деса, Аҳли сунна айтаётган бўлинмайдиган жуз бор, деган нарса собит бўлиб қолади. Мана шу илзом(бошқа томонни мулзам қилиб қўйиш)дан хулоса шуки, қайси бир нарсанинг борлиги тасаввур қилинмайдиган бўлса, ўшандан қудратни инкор қилиш ожизликни собит қилиб қўймайди ( Яъни қайси бир нарса аслида йўқ деса, ўша йўқ нарсага қудратнинг таъсири йўқ дейиш ва қудрат ожиз эканда деган нарсани тақозо қилмайди, чунки нариги нарсанинг ўзи қудрат боғланишига салоҳиятли эмас). Балки қудрат унга таъсир қилади, деб ҳам васф қилинмайди, чунки қудратнинг унга боғланиши муҳол ҳисобланади. Йўққа боғланмайди. Бу ердаги илзом маъносида биз айтамизки, ўша жуздаги бўлиниш (биз у ҳақида тортишаётган) жоизми ёки жоиз эмасми деб сўраймиз. Агар ўша ерда жоиз аслидаю, лекин бўлинмайди десангиз, унда сиз Аллоҳ таолонинг қудратини ўша нарсага таъсири билан васф қилишингизга тўғри келиб қолади, чунки ҳар бир жоиз нарсага Аллоҳ таолонинг қудрати боғланади деган қоида бор. Агар йўқ муҳол унинг бўлиниши десангиз, биз даъво қилаётган нарса собит бўлиб қолади, яъни бўлинмайдиган жуз бор, деган нарса чиқиб қолади. (Ҳозир биз бўлинмайдиган жуз бор деб даво қиляпмиз, нариги томон эса ҳар бир нарсани бўлиш мумкин деяпти. Шунда Аҳли сунна уламолари айтяптики, ҳар бир нарсани тўхтовсиз бўлиб юбориш дегани – бу ақл жиҳатдан ҳам нотўғри нақл жиҳатдан ҳам нотўғри: биринчи нақл жиҳатдан нотўғрилиги ОЯТ. Ақлий жиҳатдан олиб қараладиган бўлса, кичкина кунжутнинг уруғи билан тоғнинг катталиги иккаласи тенг ёки кунжут тоғдан кичкина эмас дейишга тўғри келиб қолади: кунжут ҳам, тоғ ҳам тохтовсиз бўлиниб бораверса, кунжут тоғдан кичкинамас экан деган хулоса келиб чиқади ва буни ақл инкор қилади. Шунинг учун ҳам бўлинмайдиган жуз бор дейишимизни тақозо қилади. Улар жисм нима деган саволга: биз иккита жузнинг жамланмаси деяпмиз, улар эса жисм каттароқ деган сифат холос, қисмлардан ташкил топган дегани эмас деб қарашади.)

Аммо аённинг иккинчи қисми бўладиган жисмга келадиган бўлсак, баъзи ҳисоблаганларнинг наздида бу жисм бўлиши учун учта ўлчами бўлиши керак: узунлик, кенглик, баландлик. Бизнинг наздимизда эса иккита жавҳардан таркиб топиш жисмликка кифоя қилади (Яъни қачонки, иккита жавҳар жамланиб қолса, унга жисм деган исм ишлатилиши учун кифоя қилади). Агар битта жавҳар бошқасининг устига зиёда бўладиган бўлса, иккита жисм(уч олчамга эга бўлган)дан бирига битта жавҳар зиёда бўладиган бўлса, ўша зиёда бўлган жисм наригисидан жисмлироқ дейиш тўғри бўлади. Агар таркиб топишнинг ўзи жисм деган исмни иккаласига ишлатишга кифоя қилмаганида, битта ўлчам зиёда бўлиши билан улардан бирини наригилардан жисмлироқ дейиш, ортиқ кўриш тўғри бўлмас эди. Демак, жисмга берилган тўғри таъриф: у икки ва ундан ортиқ нарсадан таркиб топишидир ёки икки ва ундан ортиқ нарсадан жамланишидир.

Аразга келадиган бўлсак, бу исм луғатда унда давомлик ёқ бўлган нарсанинг исмидир. Араз шундай нарсаки, у бошқада бор бўлиб турадиган, озида давомийлик бўлмаган нарсадир. Унинг турлари 30дан ошиқдир, масалан: ранглар, ҳаракат ва ҳаракатсизликлар, таъмлар, ҳидлар, овозлар, ўлчовлар, хоҳишлар, ҳаракатлар, тўхталишлар, жамланишлар, ажралишлар, яқин бўлиш узоқ бўлиш ва ҳ.к.

Даҳрийлар, санавийлар ва баъзи мўътазилийлар аразларни зотдан бошқа сифат эканлигини инкор қилганлар. Бу эса нотўғри, бузуқ гапдир. Бир далилга кўра, қора соч агар оқарадиган бўлса, мана шу оқарган соч ана у қора сочнинг айни ози дейиш тўғри бўлади. Лекин оқ ранг қора рангдан бошқа нарса эканлигини барча ақл эгалари билиттифоқ қабул қилган нарсадир. Сўнгра айтамизки, агар соч соч бўлганлиги учун қора бўлганида, у ўзининг ҳолидан (қораликни вожиб қилиб турувчи зоти билан) бошқа ҳолатга ўтмас эди. (Яъни соч нима учун қора бўлган дейилса, агар соч соч бўлганлиги учун қора қолганида оқариб кетмасди. Чунки соч сочлигича турибди.). У оққа айланганида билинганки, қоралик бошқа бир сифатдир ва шу сифат ўзгариши билан бу сифат ҳам ўзгариб борган.

Қадим унинг борлигининг ибтидоси йўқ бўлган нарсадир. Ҳодис эса бундай бўлмаган нарсадир. Қачонки, биз мана шу маънони таниб олган бўлсак, шунга кўра биз айтамизки, аённи аразлардан ҳолилиги тасаввур қилинмайди ва аразлар ҳодисдир. Чунки жавҳар фақатгина қўшилган ёки алоҳида ҳолатда тасаввур қилинади.

Мажознинг шарти шуки, ҳақиқат билан мажознинг ортасида ўхшашликнинг бир тури бўлиши керак. Аллоҳ таоло билан унинг яратган махлуқотлари орасида умуман ўхшашлик ёқ, шунинг учун ҳам Унга ушбу исмларни ҳақиқатга кўра ҳам, мажозга кўра ҳам ишлатиб бўлмайди.

4-курс талабаси
Муродбек Худойқулов

89490cookie-checkОламнинг ҳодислиги ва шаъни буюк бўлган Яратувчининг борлиги тўғрисидаги сўз
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting