عن  جابر قال:  إنا كنا يوم الخندق نحفر، فعرضت كدية شديدة، فجاؤوا إلى النبي ﷺ فقالوا: هذه كدية عرضت في الخندق. فقال: أنا نازل ثم قام، وبطنه معصوب بحجر، ولبثنا ثلاثة أيام لا نذوق ذواقا، فأخذ النبي ﷺ المعول، فضرب فعاد كثيبا أهيل أو أهيم،     Жобир разияллоху анҳудан ривоят қилинади: У киши  бундай дейдилар: «Биз Хандақ куни чуқур қазиётиб қаттиқ ерга дуч келиб қолдик. Шунда одамлар Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз қаттиқ ерга дуч келиб қолдик, (кавлаб бўлмаяпти)»,— дейишди. Расулуллоҳ уларга: «Мен тушаман»,— дедилар-да, ўринларидан турдилар, лекин қоринлари жуда оч эди, чунки уч кундан буён туз тотмаган эдик. Расулуллоҳ чўкични олдилар, сўнг чуқурга тушиб, зарб билан қаттиқ ерга урдилар. Қаттиқ ер ушалиб-ушалиб кетди.

Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят хандақ қазилаётган пайтда содир бўлган. Жобир розияллоҳу анҳу гапларининг бошида айтганларидек. Хандақ мусулмонлар ва мушриклар ўртасига қазилган ўра ёки чуқурдир. Бу жанг ҳижратнинг тўртинчи йили шаввол ойида содир бўлган. Унинг иккинчи номи Ахзобдир. Бу ҳақида Ахзоб, сурасининг бошида келган.  Воқеанинг тўлиқ шакли бундай Жобир разияллоху анҳу бундай дейдилар:

 «Биз Хандақ куни чуқур қазиётиб қаттиқ ерга дуч келиб қолдик. Шунда одамлар Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз қаттиқ ерга дуч келиб қолдик, (кавлаб бўлмаяпти)»,— дейишди. Расулуллоҳ уларга: «Мен тушаман»,— дедилар-да, ўринларидан турдилар, лекин қоринлари жуда оч эди, чунки уч кундан буён туз тотмаган эдик. Расулуллоҳ чўкични олдилар, сўнг чуқурга тушиб, зарб бирлан қаттиқ ерга урдилар. Қаттиқ ер ушалиб-ушалиб кетди. Шунда мен: «Ё Расулаллоҳ, менга изн берсангиз, уйга бориб келсам!» — деб жавоб олдим. Уйга бориб, хотинимга «Расулуллоҳнинг жуда оч қолганларини сезяпман, бирор егулик нарсанг борми» дедим. Хотиним: «Ҳа, озгина арпа билан битта улоқчам бор», деди. Мен улоқни сўйдим, хотиним арпани туйиб, ун қилди. Гўштни қозонга солдим-да, Расулуллоҳнинг олдиларига бордим, бу вақтда хамир кўпчиб, нон ясалган, қозон эса аллақачон ўчоққа осилган эди. Мен Расулуллоҳга «Менга бироз таом тайёрлаб қўйишган экан Ё Расулаллоҳ, ўзингиз билан бир-икки кишини олиб мен билан юринг дедим.  Расулуллоҳ мендан: «Таомингиз қанча?» -деб сўрадилар. Мен бор таомни айтдим «Кўп экан, жуда яхши Хотинингизга айтинг, мен боргунимча гўштни қозондан, нонни тандирдан олмай турсин —дедилар. Кейин, барча муҳожиру ансорларга «Туринглар!» — дедилар-да, биргалаишб менииг уйимга келдилар. Мен хотинимга: «Шўринг қурсин, Расулуллоҳ ўзлари билан муҳожиру ансорларни ҳамда улар билан бирга яна бир қанча кишиларни олиб келдилар» дедим. Хотиним менга. «Расулуллох сиздан овқатинг қанчалигини сўраганмидилар?»—деди. Мен «Ҳа», дедим. Жаноб Расулуллоҳ бўлсалар одамларга Уйга кирингизлар, тўпланмангизлар — деб нонни тандирдан узиб, шўрвани, сузиб беравердилар. Ҳамма туйгандан кейин ҳам қозонда гўшт, тандирда нон ортиб қолди. Кейин, менинг хотинимга «Бу овқатдан ўзинг ҳам егин, қушниларга ҳам тортиқ, қилгин, чунки одамлар оч»,— дедилар»  Қатода Байҳақий зикр қилган нарсани айтади:  “Хандақ ғазотида мушриклар тўрт мингта ёки Аллоҳ ҳохлаганича эди. Мусулмонлар эса мингтага етганмиз.”  Ибн исҳоқ: “Мушриклар ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитганларидан кейин Мадинанинг атрофига хандақ қаздирганлар”, дедилар.

Ибн хишом: “Салмон форсийнинг таклифи билан хиндақ қазилган” деганлар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Набий соллаллоҳ алайҳи васалламга улуғ қувват берилганлиги;
  2. Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам бошқа инсонлардан шижоатлироқ қаҳрамонроқ бўлганликари;
  3. Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам жиҳод ва харб ишларида саҳобалар билан бирга иштирок этганлар бошқалардан ўзларини ажратмаганлар;
  4. Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам очлик ва қаттиқ машаққатга сабрли бўлганликлари.

 3 курс талабаси
Эркинжонова Нодира

 

90000cookie-checkБир ҳадис шарҳи
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting