Мушукнинг (овқатдан, ичимликдан теккан нарсаларининг) қолдиғи бизнинг мазҳабимизда макруҳдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаи киромларидан бу тўғрисида шундай ҳабарлар келган:

عن قتادة عن سعيد قال : إذا ولغ السنور فى الاناء فاغسله مرتين او ثلاثا

Саийд розияллоҳу анҳудан Қатода роҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: “Aгар мушук идишга текса, уни икки ё уч марта ювгин”

حدثنا حماد عن قتادة قال : كان سعيد بن المسيب والحسن يقولان “اغسل الاناء ثلاثا” يعني من سؤر الهر

Ҳаммод роҳимаҳуллоҳ Қатода роҳимаҳуллоҳдан бизга ривоят қиладилар: Саийд ибн Мусаййиб ва Ҳасан айтардилар: “Идишни уч марта ювгин” , яъни мушук қолдиғидан.

Aгарда бу мавзуга назарий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, биз жамиий гўштларни тўрт қисмга ажратамиз:

  1. Пок, йейиладиган гўштлар. У туя, сигир, қўй шунга ўхшашларнинг гўштлари, уларнинг ҳаммасининг қолдиғи покдир, чунки у пок гўштга тегиб туради.
  2. Пок йейилмайдиган гўштлар. У баний Одам гўшти, қолдиғи пок, чунки у пок гўштга тегиб туради.
  3. Ҳаром гўштлар. У тўнғизнинг, итнинг гўштлари. Уларнинг қолдиғи ҳаром, чунки у ҳаром гўштга тегиб туради.
  4. Йейишдан қайтарилган гўштлар. У зебранинг, йиртқичлардан тирноқлиларининг гўштлари.

Мушук ва шунга ўхшаганларнинг ҳам гўштини суннат билан йейишдан қайтарилган. Назарий жиҳатдан мушукнинг қолдиғиниг ҳукми гўштининг ҳукмида, чунки у макруҳ гўштга тегиб туради. Шу сабабли қолдиғининг ҳукми гўштининг ҳукмида бўлади. Ҳуддики қолган уч турдаги гўштларнинг ҳукми қолдиғининг ҳукми билан бир хил бўлгани каби.

Мана шундан мушукнинг қолдиғининг ҳукми макруҳлиги собит бўлади. Бу еса Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг сўзлари.

«Шарҳи маъонил осор» китоби асосида
Aббосов Муҳаммадсодиқ тайёрлади.

91760cookie-checkМУШУКНИНГ ҚОЛДИҒИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting