Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг дастлабки пилот лойиҳасида биринчи 25,000 зиёратчилар юқори технологик электрон карточкаларга эга бўлишади. Карталар зиёратчиларнинг шахсий маълумотларини, уларнинг соғлиғини, ҳаж мавсумининг жойи ва санаси ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, улар зиёратчиларнинг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида мусулмонларнинг оқимини кузатиб бориш учун кузатув қурилмаси билан жиҳозланади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ахборот агентлиги Asharq Al-Awsat хабар бермоқда.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг бош режалаштириш ходими Амр ал-Мадд бу лойиҳа “ақлли” ҳажни ташаббускорлигини тадбиқ этишнинг тажриба босқичи эканлигини ва дастурни ишга туширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш зарурлигини таъкидлади.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, яқин орада ушбу маълумотни сақлаш технологияси билан жиҳозланган карталар 200 мингга яқин зиёратчилар учун ишлаб чиқарилишини эълон қилди, аммо уларда жойни кузатиш функцияси бӯлмайди, деб хабар беради islam.ru

Таржимон:  2-курс талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи

96240cookie-checkСаудия Арабистони зиёратчилар учун смарт-картани ишга туширди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting