Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Ҳурматли Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари раҳбарлари, мударрислари, ишчи-ходимлари ҳамда талаба фарзандларим!

Сиз азизларни мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами ҳамда бошланаётган 2019-2020 ўқув йили билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти номидан ҳамда шахсан ўз номимдан самимий муборакбод этаман. Юртимиз Мустақилликка эришгандан кейинги йиллар мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ўз фаолиятида катта ютукларга эришди. Диний таълим муассасаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида замонавий ўқув масканларида юксак илмий салоҳиятга эга, акли теран ёшлар таълим-тарбия олмоқда. Ўқув жараёнлари техника воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этилишига катта эътибор берилиб, таълим муассасаларининг моддий техника базаси мунтазам бойитиб борилди.

Сизлар яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланиш билан бирга, ўз устларингизда янада самарали меҳнат килиб, халқимизга муносиб фидокор, юртимизга, динимизга сидкидилдан хизмат қиладиган етук инсонлардан бўлишингизни Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қиламиз.

Диний таълим муассасалари олдида турган долзарб масалалар, жумладан малакали, билимдон, ҳар томонлама дунёвий хамда диний билимларни мукаммал эгаллаган, соф ислом дини ғояларини таргиб қилувчи имомлар, диний кадрлар тайёрлашдаги буюк хизматларингизга яраша Аллоҳ таоло улуғ мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти, Мир араб олий мадрасаси, Самарканд Ҳадис мактаби ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида етук диний кадрлар тайёрлаш борасида олиб бораётган барча хайрли, масъулиятли ва шарафли ишларингизда Аллоҳ таолонинг Ўзи ёри мададкор бўлсин!

Ҳурматли устозлар, азиз талаба фарзандларим! АллоҲ таоло сизларга манфаатли илм ато қилсин.

Мустакил ҳур замонда озод Юртимиз келажаги учун олиб бораётган барча хайрли ишларингизда сизларга катта муваффақиятлар тилаб қоламан.

Юртимиз осойишта, осмонимиз мусаффо, халқимиз тинч ва Мустақиллигимиз абадий бўлишини сўраб дуойи хайрлар килиб коламиз.

                                             Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раиси, муфтий Усмонхон Алимов

 

 

98180cookie-checkМуфтий ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари жамоасига табрик йўллади
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting