Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида келтирилган жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

✅ Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).

✅ Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм – 4 800 000 сўм)

Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб – 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765 – сон Фармони)

Манба: Edu.uz

98880cookie-checkТалабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting