“Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси”га ташриф

0
92

2019 йилнинг 27-сентябрь куни Тошкент ислом институтининг “101”, “102” ҳамда “105” гуруҳ талабалари “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, кафедра ўқитувчиси А.Тошмирзаев ҳамда талабалар куратори А.Олимовлар раҳбарлигида Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси”га ташриф буюрдилар.
Талабаларни галерея директори Жаҳонгир Темирходжаев кутиб олди ва кўргазма билан таништирди. Унинг айтишича,  Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси 2004 йил Мустақиллик куни арафасида очилган бўлиб, ХХ аср Ўзбекистон тасвирий санъатининг барча даврлари, мактаблари, йўналишлари ва етук рассомлар ижодини ўзида акс эттирган бой тўпламга эга.  Таъкидлаш жоизки, шу кунларда галереяда “Замонлар оша маданият” номли Туркия маданиятини ўзида акс эттирган кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада хаттотлик, ёғоч ўймакорлик санъатининг  ноёб намуналари ўрин олган.
Талабалар музейни томоша қилишар экан, айниқса, галереянинг нумизматика тўпламидан жой олган Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан то ҳозирги давргача муомалада бўлган тангалар намойиш этилиши уларда катта таассурот қолдирди. Эслатиб ўтамиз, экскурсия “Сентябрь – маънавият асослари” фан ойлиги доирасида ташкил этилди.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири
Ҳ.Нажмиддинов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг