БИЗНИНГ ЯНГИ КИТОБЛАР

0
60

Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари юксалиб боради. Китоб мутолаа қилмаган инсоннинг онги ривожланмай маънавий қашшоқликка олиб боради. Шундай экан инсон ҳаётида маънавиятини юксалтириб бориши лозим. Бунинг учун эса илм ўрганиб, китоб ўқиб, билмли бўлиши даркор.

Юқоридаги фикрларга мувофиқ, талабаларнинг диний-маърифий ва маънавий савияларини янада юксалтириш мақсадида 2019 йил 4 ноябр куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Бизнинг янги китоблар” номли китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада араб ўзбек турк ингилиз тилларидаги 100 номдаги жами 320 дона бадиий адабиёт ва турли диний-маърифий мавзуларга оид китоблар институт жамоасига ҳавола этилди.

Китоб – энг яқин дўст, мутолаа – завқ. Шунинг учун бўлса керак, кўргазма илмга интилувчан китобхонлар билан гавжум бўлди. Бу эса улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилади. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир.

Тошкент ислом институти
Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси
Ҳ.ИЛЁСОВ

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг