Бўлажак олимлар педагогик амалиёт арафасида

0
96

Маълумки, Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби таълим соҳасида ҳам туб ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур» ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг олий ўқув юртларида талабаларни ўқув ишлаб чиқариш амалиёти» ҳақидаги Низоми таълим тизими жумладан, олий таълим муассасалари олдига етук педагогик кадрлар тайёрлаш вазифасини қўймоқда.

Талабаларда маънавий ва маърифий, ўқув-тарбия ишларини амалга ошириш, ўқитиш ва тарбия услубларини ўзлаштиришнинг касбий малака ва кўникмаларини шакллантириш, педагогик фаолиятга ижодий, тадкиқотчилик нуқтаи назаридан ёндашиш, ўз меҳнати натижаларини таҳлил қилиш малакасини, мавжуд педагогик тажрибаларни ўрганиш, ўз билимини такомиллаштириш эҳтиёжларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йил 12 февралдаги 01А/012-сонли буйруғига асосан Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти 4-курс талабаларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида педагогик амалиёт  ўташлари белгилаб қўйилган.

Мазкур буйруқ ижроси бўйича ТИИда олий таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун ўқув жараёни жадвалига мувофиқ педагогик амалиёт муддати 2019 йил 4 ноябрдан 27 декабргача (8 ҳафта) этиб тасдиқланди.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни ТИИ да 4-курс талабалари иштирокида амалиёт ўташ жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар борасида таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда ТИИ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шаджалилов, ҳадис ва ислом тарихи кафедраси мудири А.Тошпўлатов, маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов, куратор О.Ҳошимов иштирок этди.

Мажлис давомида: талаба-амалиётчи амалиёт дастуридаги барча турдаги ишларни ўз вақтида бажариши, ўқув тарбиявий, маънавий-маърифий ва талабаларнинг ақлий, ахлоқий, меҳнат, эстетик ишларини муштарак тарзда олиб бориши; амалиёт даврида ўзини маънавий ахлоқий сифатларга эга ёш мутахассис, ишга, талабаларга, касбга муҳаббат билан қарайдиган инсон сифатида кўрсатиши; ўқув тарбия муассасаси жамоаси ишларида фаол иштирок этиши; ҳар бир талаба «Кундалик ҳисобот» дафтари тутиб, унда кузатишларини, ўқувчилар билан олиб борилган ўқув тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар тахлилини қайд этиб бориши лозимлиги; амалиёт даврида вужудга келадиган барча масалалар бўйича амалиёт раҳбарига, ўқув-тарбия муассасаси маъмурияти ва ўқитувчиларига мурожаат қилишлари; ўқув тарбия жараёнини такомиллаштириш, амалиётни ташкил этишга оид таклифлар киритишлари; анжуман ва мажлисларда қатнашишлари; муассасадаги кутубхона, кабинетлардаги ўқув методик адабиётлардан фойдаланишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Мажлис сўнгида Аллоҳ таолодан талабаларнинг ҳақларига амалиётни муваффақиятли ўтаб қайтишларини сўраб дуойи хайрлар қилинди.

4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг