Одоб инсон зийнати

0
113

Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас, балки унинг чиройли одобидадир.

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда 3-курс талаба қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў – эътиборини асраб – авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний таълим муассасаларининг одоб – ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 171 – сонли буйруғи билан танишдилар.

Умид қиламизки, бу қоидалар маъҳадимизнинг устоз, ходим ва талабалари учун икки дунёда ҳам манфаатли бўлади.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг