Мир Араб олий мадрасасида “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусида республика талабалар анжумани ўтказилди

0
158

Жорий йилнинг 19-20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасасида Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги, Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги муносабати билан Мир араб олий мадрасасида 16 ноябрь “Халқаро диний бағрикенглик куни”га бағишланган “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусида республика талабалар илмий амалий анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманнинг мақсади Нақшбандия тариқати намояндалари, хусусан, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти ҳамда фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимларни ошириш ҳамда кенг жамоатчиликка тарғиб қилишдан иборатдир.Анжуманда  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари, ислом институти маънавий маърифий ишлар бўйича проректор Ж. Мелиқўзиев, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З.Хидоятов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Ўзбекистон Республикасидаги барча диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти вакиллари иштирок этди.Анжуманда ислом институти  2-босқич талабаси Саиджалолов Раҳматуллоҳ Саидафзал ўғли конференсиялараро мулоқот маданияти мавзусида, 3-курс талабаси Махкамов Мухаммадали Мухиддинжон ўғли Нақшбандия тариқатининг валийси мавзусида ўз чиқишлари билан иштирок этишди.

Анжуманда қуйидаги нақшбандия тариқати намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига оид мавзулар атрофлича ёритиб берилди.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг