Тошкент ислом институти ректори Москвада ўтказилаётган халқаро анжуманда маъруза қилди

0
146

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ва Тошкент ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Жасур Нажмиддинов Москва шаҳрида ўтказилаётган “Ислом илоҳиёти ва академик исломшунослик: ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари” номли Х халқаро диний илмий-таълимий анжуманда иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистон вакиллари анжуманнинг турли сессияларида маъруза қилдилар. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов миллатлараро бирдамлик ва диний бағрикенгликнинг ривожланиши мавзусида, Тошкент ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Жасур Нажмиддинов эса ёшлар орасида экстремистик ғоялар тарқалишига қарши курашда тарихи илмий меросни тиклашнинг аҳамияти (Ўзбекистон тажрибаси) мавзусида, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим тизими шаклланиш тарихи ва истиқбол режалари ҳақида нутқ сўзладилар.

 

administrator

 

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг