Тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган 11 нафар фуқаро жавобгарликдан озод этилди

0
69

Жорий йилнинг 15 январь куни Бош прокуратурада Бош прокурор раислигида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2018 йилдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сонли Фармони ижроси юзасидан тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган 12 нафар фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида тақдим этилган мурожаатлари кўриб чиқилди.

Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари, яъни Олий суд раиси ўринбосари, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Республика маҳаллар кенгаши раиси ўринбосари, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари, Мусулмонлар идораси, ДХХ, ИИВ ва Бош прокуратуранинг тегишли бошқарма ва тармоқ бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари қатнашдилар.

Йиғилишда комиссия аъзолари бир овоздан тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган 11 нафар фуқароларни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида хулосалар қабул қилинди, 1 нафар фуқаронинг мурожаатини қўшимча ўрганиш учун ишчи органга қайтариш ҳақида овоз берилди.

Маълумот учун: Комиссияга жорий йилнинг 1 январь кунига қадар жами 70 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 18 таси Фармон талабларига мос келмаган, 20 таси комиссияда муҳокама қилинган (10 таси жавобгарликдан озод этиш ва 4 тасини рад этиш ҳақида хулоса қилинган, 6 таси қўшимча ўрганишга қайтарилган), 32 таси қолдиқда қолган.

Жиноий жавобгарликдан озод қилинган 11 нафар фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида топшириқлар берилди.

Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзоларининг келгуси вазифалари белгилаб олинди.

Манба: @uzbprokuratura

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг