ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ГЛОБАЛ ТАҲДИД

0
169

2017 йил 25 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризм – глобал таҳдид” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили  Абдувоҳид Шукуров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмита экспертиза бўлими мутахассиси Маъмуржон Толипов, ТИИ Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда ТИИ ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Давра суҳбатини У.Ғафуров очиб бериб, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига миллий тафаккурни, маънавиятни ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алохида ахамият касб этишини таъкидлаб ўтди ва сўзни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза бўлими мутахассиси Маъмуржон Толиповга берди.

Ҳозирги кунда интернет тобора энг кучли ижтимоий таъсирга эга бўлган оммавий ахборот воситаларидан бирига айланиб бормоқда. Айниқса, ундаги ижтимоий тармоқлар ёшлар онгига турли ёт ғояларни сингдириш, ахборот хуружларини уюштириш орқали жамиятда тартибсизлик, қуролли тўқнашувларни юзага келтираётган восита эканлигини кўпгина нотинч давлатларда кузатиш мумкин – дейди Маъмуржон Толипов. У ўз маърузасида айрим ёшларимизни ижтимоий тармоқлар орқали турли экстремистик ғоялар тарғиботчисига айланиб қолаётганлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили  Абдувохид Шукуров сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб ноинсоний ҳаракатларни олиб бораётган террорчилик ташкилотлари қўлида қурол билан мусулмон давлатларида олиб бораётган хунрезликлар ҳамда экстремистик қўлланмалар тарқатиш орқали дунё ёшларини онгини заҳарлаб  ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишаётганлигини таъкидлади.

Сухбат сўнгида мутахассислар томонидан талабаларга ҳушёрлик ва огоҳликни янада кучайтириш каби бошқа керакли тавсиялар берилди.

ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи  Ўткир СОБИРОВ

 

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг