Талабалар «Президент қароргоҳи»да бўлдилар

0
209

Бугун 25 январь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони – йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 2-3 курс талабалари “Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” услубчиси Ш.Чўлпонов, мураббийлар А.Абдуллаев, Ж.Рўзиевлар бошчилигида «Оқсарой» қароргоҳи Ислом Каримов музейи ҳамда Ўзбекистон тарихи Давлат музейига ташриф буюрдилар.
Ислом Каримов музейинининг расмий очиш маросими шу йилнинг 30 январига белгиланганлигига қарамай тайёргарлик ишлари кўтаринкилик билан олиб борилмоқда. «Оқсарой» қароргоҳи ҳамюртларимиз, талаба ва ўқувчилар билан гавжум. Талабалар ташриф жараёнида Оқсаройнинг баъзи хоналари музей келганлар учун тайёрланаётганлиги, у ерга Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ турли буюм, альбом ва бошқа ашёлар қўйилиши ҳақида маълумотларга эга бўлиб қайтдилар.

Маънавият-маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг