БУЮК КАРВОНГА – МУНОСИБ САРБОН

0
205

27 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, хотирасини,  абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси  мажлислар залида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 2-3 курс талабалари ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов, Тошкент Ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев иштирокида “Буюк карвонга – муносиб сарбон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир бошида Қуръон тиловоти қилиниб, савоби марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаққига бағишланди.

Тадбирда сўз олган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар, шу жумладан дин соҳасида эришилган ютуқларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтди.

Тарихдан маълумки, ҳалқнинг ёдида абадий муҳрланиб қолган ҳақиқий ҳалқпарвар, юрт ўғлонлари яшаб ўтган. Ислом Каримов ҳам ана шундай буюк шахслардан эди дейди – Убайдулла Уватов. Тадбирнинг “Буюк карвонга – муносиб сарбон” дея номланишида ҳам чуқур маъно мужассам. Мустабид тузумининг оғири юкидан элимизни халос қилиб, ёруғ манзиллар сари бошлаган, ўзлигимизни англашга ундаган Ислом Каримовнинг ўтган 25 йил давомида олиб борган кенг миқёсли ва изчил ислоҳотлари тадбирда яна бир карра ёдга олинди.

Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан устоз ва улуғ инсонларга муносабат масаласида барчамизга ибрат бўлаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. Йиғилишда “Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ барча маросим ва тадбирларни Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз олдидаги унутилмас хизматларига ҳар томонлама муносиб ҳолда ўтказиш бизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”, деб таъкидлаган эди – давлатимиз раҳбари.

Тадбир давомида намойиш этилган И.Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган ҳужжатли фильм иштирокчиларнинг таассуротларни янада бойишига ҳисса қўшди.

Эслатиб ўтамиз ушбу тадбир, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан 2018 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда.

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Ў.Собиров

 

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг