“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

1
184

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ҳамкорлигида “Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Ҳабибуллоҳ Термизийнинг Қуръон тиловати билан бошланди. “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” директори, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов кириш сўзи қилиб, семинар мавзусининг аҳамияти ва “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” билан “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорлик натижалари тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлаб, илмий семинар ишига муваффақият тилади ҳамда Имом Термизий илмий меросига катта қизиқиш билдирган Саудиялик тадқиқотчиларга ўз ташаккурларини изҳор қилди.

Тадбирда соҳа ходимлари, илмий изланувчилар, ўқитувчилар ва талабалар, жумладан Тошкент ислом институти вакиллари ҳам иштирок этишди.

Семинарда “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази”дан марказ раиси доктор Мажид ибн Абдулазиз ат-Туркий модераторлик вазифасини бажарди. Дастлаб, “Мажлис аш-Шўро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр “Имом Термизий илмий-маънавий меросининг хадис илми ривожида тутган ўрни” мавзусида маъруза қилди. Шундан сўнг, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Жўрабек Чўтматовнинг “Имом Термизий асарларининг ислом тамаддуни ривожида тутган ўрни” мавзусида ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жалолиддин Мирзаевнинг “Имом Термизий маънавий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши” мавзусида маърузалари тингланди.

Тадбир давомида устоз шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлус “Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи” асарини тақдимот қилиб берди.

1 ТА ШАРҲ

  1. […] Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ва “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази” ҳамкорлигида илмий семенар бўлиб ўтган эди. […]

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг