Ғалаба муборак: Маъҳад қориялари ҳам “Олий ўрин”га муяссар бўлди!

0
477

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида аёл-қизлар ўртасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018″нинг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Бугун 26 апрель куни мазкур аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақанинг тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди. Ушбу мусобақа Олий маъҳад номидан иштирок этган қория талаба қизлар учун ҳам омадли келди.

Унга кўра, институтимиз 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия мусобақанинг мутлақ ғолиби, Олий ўрин соҳибаси деб топилди. Шунингдек, Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги тиловат йўналиши бўйича ўтган мусобақада ҳам институтимиз 1-курс талабаси Саъдуллаева Муфаззала 1-ўринни қўлга киритди.

Тўлиқ натижалар билан танишинг:

Шунингдек, аёл-қизлар ўртасида 18-25 ёш тиловат йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин: Нажмиддинова Нозима (Қашқадарё вилояти)

2-ўрин: Абдулаҳадова Муқаддам (Наманган вилояти)

3-ўрин: Мирзаева Мубинахон (Андижон вилояти)

26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Акрамова Оминахон (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Мўминова Мўътабар (Андижон вилояти)

3-ўрин: Аллаева Шохистахон (Сирдарё вилояти)

 

18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Абдуҳакимова Дилбар (Тошкент шаҳри)

2-ўрин: Мўйдинова Мубинабону (Фарғона вилояти)

3-ўрин: Жуманова Гулжаҳон (Андижон вилояти)

26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Зоирова Нафиса (Самарқанд вилояти)

2-ўрин: Абдекаримова Нигора (Тошкент шаҳри)

3-ўрин: Масадиқова Ўғилой (Тошкент вилояти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши):

1-ўрин: Саъдуллаева Муфаззала (Тошкент Ислом институти)

2-ўрин: Норхўжаева Нилуфар (“Хадичаи Кубро” билим юрти)

3-ўрин: Хусанбоева Муслимахон (Халқаро Ислом Академияси)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши):

1-ўрин: Нажмиддинова Робия (Тошкент Ислом институти)

2-ўрин: Фозилова Матлуба (“Хадичаи Кубро” билим юрти)

3-ўрин: Саъдуллаева Моҳинур (“Жўйбори Калон” билим юрти)

 

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қориялар тақдирланди:

Энг ҳушовоз қория номинацияси соҳибаси: Жамилова Дилфуза (Сурхандарё вилояти)

Энг ёш қория номинацияси соҳибаси: Бувайхўжаева Хадича (Наманган вилояти)

Энг тажрибали қория номинацияси соҳибаси: Ҳаитова Хосият (Бухоро вилояти)

Энг матонатли қория номинацияси соҳибаси: Шакирова Нодирахон

Эслатиб ўтамиз, 21-24 апрель кунлари эркаклар ўртасида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби ҳам Тошкент ислом институти талабаси бўлган эди. Ғолиб Йўлдош қори Нуриддиновга Президент совғаси – “Лаcетти” автомашинаси топширилган эди.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг