Жазоир оммавий ахборот воситаларининг Рамазон кўрсатувларидан бири Тошкент ислом институтида суратга олинди

0
186

Жазоир оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва Индонезия давлатларидаги масжидлар, мадрасалар ва бошқа диққатга сазовор тарихий обидаларда туркум кўрсатувлар тайёрламоқда. Теледастурлар Рамазон ойи мобайнида Жазоир телеканалларида ва интернетдаги видео порталларда намойиш этилади.

Бугун 26 апрель куни мазкур телеканал Рамазон теледастурларининг навбатдаги сонини Ҳазрати Имом мажмуасида суратга олди. Шу аснода Тошкент ислом институтида ҳам кўрсатувнинг бир қисми тайёрланди. Институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Жаҳонгир Мелиқўзиев мухбирларга Олий маъҳад тарихи ва бугунги кундаги фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” ғолиби Йўлдош қори Нуриддинов ҳам кўрсатув учун интервью берди.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг