Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими

0
40

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими Молиявий, иқтисодий ишлар бўйича проректорга бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда Ҳ.Аманов бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими вазифалари:

  1. Институт хўжалик таъминоти ишларини бошқаради;
  2. Институт билан корхона, ташкилот, хусусий корхона ва фирмалар ўртасида йўналиш бўйича манфаатли ҳамкорлик шартномаларини тузади ва уларни амалга ошириб боради;
  3. Хўжалик мол-мулкининг сақланиши, тикланиши ва тўлдирилиб турилишини таъминлаш, хоналар ва Институт ҳудудида тозаликни назорат қилади;
  4. Хоналар аҳволини текшириб туриш, керак бўлган ҳолларда таъмирлаш учун чора-тадбирларини кўради;
  5. Кафедра, бўлим ва бўлинмаларни канцелярия жиҳозлари ва хўжалик анжомлари билан таъминлайди;
  6. Қайд этиш ва ҳисобот тузиш ишларни ташкил қилади;
  7. Мол-мулкни тафтиш қилишда иштирок этади;
  8. Институт ректори буйруғи асосида материаллар, канцелярия жиҳозларини олиш талабномаларига, иш бажариш шартномаларига, ишни тугатиш ҳақидаги расмий ҳужжатга, иш ҳақи маълумотномаларига, ишончномаларга, Институт доирасида ҳаракат қилувчи бухгалтерия иш юритиш ҳужжатларига имзо чекади;
  9. Товар моддий бойликларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва жой-жойига бериш, уларни хоналар ва майдончаларда оқилона жойлаштириш, сақлаш режимига риоя этиш борасидаги ишларни амалга оширади;
  10. Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникасига амал қилади;
  11. Институтга юклар келтирилганда ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоидаларига риоя этилган ҳолда юк ортиш-тушириш ишларининг бажарилишини таъминлайди;
  12. Товар-моддий бойликлар жой-жойига берилишини, омборхона жараёнларини расмийлаштириш, дастлабки кирим-чиқим ҳужжатларини топшириш қоидаларига риоя этилишини ташкил қилади;
  13. Товар-моддий бойликларини рўйхатга олишда ва тафтишларни ўтказишда қатнашади;
  14. Товар-моддий бойликларини сақланишини, ускуналар, анжом-асбоблар ўз вақтида таъмирланишини, зарур компьютер воситаларини сотиб олишга буюртмалар расмийлаштирилишини, хоналарда ва атроф-теварак ҳудудда озодаликка риоя этилишини таъминлайди;
  15. Бўлимга таъминловчилар томонидан келтириладиган буюм ва жиҳозларни қабул қилади;
  16. Қабул қилиб олинган буюм ва жиҳозларни талаб қилинган муддатгача яроқли сақланишини кафолатлайди;
  17. Сақланадиган буюм ва жиҳозларни сон ва сифат даражаси бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади;
  18. Ёнғинга қарши жавобгарликни ўз зиммасига олади;
  19. Раҳбарлигидаги ходимларини умумий бошқаради;
  20. Иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлайди;
  21. Институт биноси ва атроф муҳитини талаб даражада сақланиш, уларга хизмат кўрсатиш ишларини бошқаради;
  22. Биноларни жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаришга раҳбарлик қилади;
  23. Ўқув, лаборатория ва талабалар турар жойлари биноларини ўқув ва юмшоқ мебел билан жиҳозлаш ишларини бошқаради;
  24. Хоналардаги жиҳозларни талаб даражада сақланишини назорат қилади;
  25. Жиҳозларни инвентаризациядан ўтказади;
  26. Институтга ташриф буюрган меҳмон ва делегацияларни қабули бўйича ишларни ташкил қилади;
  27. Институт атроф муҳитини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига раҳбарлик қилади;
  28. Институтда ўтказиладиган мажлис, конференция ва шу каби бошқа анжуманларни ташкилий ишларини ташкил қилади;
  29. Биноларда ёнғин хавфсизлиги ишларини ташкил қилади.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг