Девонхона

0
37

Девонхона бўлимининг вазифалари:

  1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва юқори ташкилотлардан келувчи ҳужжатларнинг тўғри ҳисобга олади, ўз вақтида қайд этади ва ижрочиларга топширилишини ташкил этади;
  2. Институтдан чиқувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлайди;
  3. Ректор номига келувчи ҳужжатларни қабул қилиб олиш, уларни варақчага қайд этиш ва маълум қилиш учун топширади;
  4. Ректор кўрсатмасига мувофиқ ҳужжатларни ижро этиш учун юборади;
  5. Ректор (проректор) имзоси билан юбориладиган ҳужжатлар қайд этилиб, тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;
  6. Кирувчи хат-хабарларни, Институт реквизитлари ёзилган босмахона бланкаларини ҳисобга олиб боради;
  7. Ижро этилган ҳужжатларни йиғма жилдларга тикиб қўяди;
  8. Иш юритишда тугалланган ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштиради.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг