Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

0
88

Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг асосий мақсади

Талабаларни маънавий-маърифий жиҳатдан ўстириш, етук мутахассис қилиб тарбиялаш билан бир қаторда, уларнинг жисмоний ривожланишлари учун барча шароитларни яратиш, юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой тарихий ва маданий меросимизга, миллий аньаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, кенг фикрли, соғлом, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг моҳиятини тушунадиган ҳамда уларни янги ижтимоий муносабатлар орқали ҳaётга тapғиб эта оладиган шахсларни шакллантириш;

Шунингдек, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини талабаларга тушунтириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш;

Ислом дини одамларни, барча миллат ва халқларни ҳамиша нурли ҳаётга, эзгулик, ўзаро дўстлик ва инсонийликка даъват этишини, унинг асл, гуманистик мазмунини теран таҳлил этишга қаратилган илмий тадқиқотлар, жаҳон аҳлини бир мақсад йўлида – жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида бирлашишга чорлайдиган турли анжуманлар, маърифий тадбирларни амалга ошириш;

Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб қилишдан иборат.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

– талабалар дунёқарашини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси асосида уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, имон-эътиқод, меҳр-шафқатлилик каби инсоний фазилатлар мисолида ҳар тамонлама баркамол авлодни тарбиялайди;

– “Таълим тўғрисидаги” Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Республика Олий Мажлиси сессияси материаллари, Президент фармонлари, асарлари, нутқлари, Ҳукуматимиз қарорлари, Ўзбекистан мусулмонлари идораси буйруқ ва кўрсатмалари, таълим-тарбия бошқаруви органлари меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ўз ишини амалга оширади;

– бўлим институтда тарбиявий ишларни режалаштиришда гуруҳ мураббийларининг салоҳияти ва қизиқишлари, топшириқларни қай даражада бажара олишларини ҳисобга олади;

– талабаларда Ватанга муҳаббат, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Конституцияси ва Давлат рамзларига садоқат ҳиссини тарбиялайди;

– маънавий, ақлий, жисмоний баркамол, иқтисодий, ҳуқуқий саводхон, меҳнатсевар, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва тарбиялаш, “Оила, маҳалла, институт” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш руҳида тарбиялайди;

– ёшларимиз онгига она-Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириб боради;

– қадимий тарихий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган маърифий масканларга, музей, театр ва кўргазмаларга саёҳатлар уюштиради;

– бошқа таълим-тарбия масканлари иш тажрибасини ўрганади;

– Институт Кенгаши, Мураббийлар Кенгашларига қўйилган масалаларни муҳокама қилади, уларнинг қарорларини амалга оширади;

– тарбиявий ишларга барча профессор-ўқитувчилар жамоаси, талабалар, мураббийлар, маҳалла ва oтa-оналарни жалб қилади, уларнинг ишларини мувофиқлаштиради;

– институтда талабаларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этиш ва дарсдан ташқари тарбиявий ишларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида уларни илмий, ижодий ва касб-ҳунар тўгараклари ҳамда спорт секцияларига жалб қилади ҳамда мунтазам равишда назорат қилиб боради;

– халқимизнинг юксак миллий ва умуминсоний қадриятларининг жамиятимиз маданияти ва маънавиятининг ривожланишига таъсири, уларнинг дунёвий, ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамияти барпо этишда тутган ўрни ва ролини ўрганади ҳамда талаба-ёшларни тарбиялашда амалиётда уларнинг моҳиятини очиб беради;

– республика аҳолиси эътиқод қиладиган Ислом дини ва бошқа барча динларнинг маърифий тарихий ва илмий асослари тўғрисида алоҳида чуқур билимларни дунё динларининг ижобий хусусиятлари орқали шакллантиради;

– талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш орқали турли зарарли ғоялар таъсирига берилмаслик, экстремизм ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай шакллари, реакцион моҳиятини кенг тушунтириш, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик иллатларидан холи бўлиш муҳитини яратиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда уни ҳаётга тадбиқ этади;

– республикамизда яшаб турган миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ва тотувлик сиёсати асосларини тарғиб қилади ва уларни мустаҳкамлаш мақсадида кенг тушунтириш ишларини олиб боради;

– таълим-тарбиянинг талабалар қобилияти ва истеъдодининг ҳар томонлама намоён бўлишига қаратилганлигини таьминловчи жараённи ташкил этади, унинг мазмунини тубдан янгилаб боради, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устувор аҳамиятини таъминлаш, шахс ва атроф-муҳит муносабатларини уйғунлаштириш, талабаларнинг дунёқараши, юксак маънавият, маданият ва ижодий тафаккурни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар белгилайди;

– таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда Ватан ва ўз халқи  учун фахрланиш, унинг қадимий тарихига ҳурмат билан қараш, обод ва фаровон ҳаёт қуриш учун дахлдор ва жавобгарлик туйғуларини тарбиялашга йўналтирилган кенг кўламли фаолиятини амалга оширади;

– талабалар жамоасини шаклланишида, уларда инсонийлик ва масъулият ҳиссини тарбиялашда демократлаштиришнинг чуқурлашувига тегишли шароитни вужудга келтириб, иш юритади;

– илмий, ижодий, касб-ҳунар тўгараклар ва спорт секциялари раҳбарлари билан маьнавий-маърифий, тарбиявий ишларни яқин ҳамкорликда олиб боради;

– гуруҳ мураббийларининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган фаолиятни ташкил этади ва ижросини амалга оширади;

– мамлакатимизда нишонланадиган умумхалқ байрамлари: “31 август – Мустақиллик куни”, “8 декабрь – конституция куни”, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”, “21 март – Наврўз”, “1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни”, “8 март – халқаро хотин-қизлар куни”, “14 январь – Ватан ҳимоячилар куни”, “Хатмона” битирувчилар кечаси каби анъанавий байрамларнинг ташкилий ва тарбиявий жиҳатидан юқори савияда ўтишини таъминлайди;

– институт Ахборот ресурс маркази томонидан амалга ошириладиган маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш ва ўтказишга яқиндан ёрдам беради, раҳбарлик қилади;

– талабаларнинг ўз-ўзини бошқаришига шароит яратади, қобилиятли ва истеъдодлиларига алоҳида эътибор қаратади, уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашади;

– гуруҳ мураббийлари ҳафтанинг муайян бир кунида мамлакатимиз ва жаҳондаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий соҳалардаги йирик ўзгаришлар ҳақида “Маънавият ва мураббийлик” соати (Ахборот соати)ни юқори савияда ўтишини таъминлайди;

– бўлим бошлиғи ёки Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор йил давомида икки маротаба (биринчи ва иккинчи ярим йилликда) Институт Кенгашида ҳисобот беради.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг