Кадрлар бўлими

0
106

Кадрлар бўлими бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади.

Кадрлар бўлими вазифалари:

  1. Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлайди;
  2. Ёш мутахассис, ишчи, хизматчиларни касби ва мутахассислигига қараб ишга қабул қилиш меҳнат шартномаларини тузиш учун институт ректорига таклиф киритади;
  3. Шахсий таркибни ҳисоб-китоб қилиш, маълумотномалар беради;
  4. Меҳнат дафтарчаларини сақлайди ва тўлдиради;
  5. Кадрлар бўйича белгиланган ҳужжатлаштириш ишларини олиб боради;
  6. Институт ходимлари нафақа (пенсия) олиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни тақдим этишни ўз вақтида ташкил этади;
  7. Ходимлар билан ишлаш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, қўнимсизлик, сабабсиз ишга келмаслик ва интизомни бошқа хилдаги бузиш сабабларини таҳлил қилиш ва тегишли буйруқлар учун лойиҳа тайёрлайди;
  8. Таътилга чиқариш жадвалини тузиш ва уни бажарилишини таъминлайди;
  9. Ходимларни таътилга чиқариш, навбатдаги таътил жадвалини тузиш ва унга риоя қилган ҳолда буйруқларни тайёрлаш ва назорат қилади;
  10. Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб беришда қатнашади, ички меҳнат тартиби қоидаларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўлланиш орқали таъминланишини таклиф киритади ва бажарилинишини назорат қилади;
  11. Белгиланган шаклдаги ҳисобот тайёрлашни таъминлайди;
  12. Ходимларнинг шахсий йиғма жилдидаги ҳужжатларни тартиблайди, иш фаолияти билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни акс эттиради;
  13. Ходимларга белгиланган тартибда сўралган жойга маълумотнома ёзиб беради;
  14. Меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларнинг ҳужжатларини номенклатура бўйича белгиланган тартибда архивга топширади;
  15. Бўлимнинг барча ҳужжатларини юритади;
  16. Буйруқларни расмийлаштириш, йиғма жилдларга ўтказади;
  17. Буйруқдан кўчирмалар тайёрлайди.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг