Тошкент ислом институтида махсус сиртқи ва кундузги таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди

4
731

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Махсус сиртқи бўлимига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ақоид, фиқҳ ва араб тили фанларидан жорий йилнинг 5-6 июль кунлари ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

2018 йил 3 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача имтиҳон олди консультациялар бўлиб ўтади. Унда абитуриентлар учун ижодий имтиҳонга доир тартиб-қоидалар ва баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади.

Шунингдек, мазкур даргоҳнинг кундузги таълим йўналишида ўқиш истагида ҳужжат топшираётган абитуриентлар диққатига!

Тошкент ислом институти кундузги таълим йўналишида араб тилидан 2018 йил 24 июль куни ижодий имтиҳон ҳамда фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан 25 июль куни тест синовлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Кундузги таълим йўналишида имтиҳон олди консультациялар 2018 йилнинг 21 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача давом этади.

Барча абитуриентларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда 2018- 2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2018 йил 30 июнь соат 20:00 гача, кундузги таълим йўналишида 10 июль санасига қадар давом этишини эслатиб ўтамиз.

2018 йилнинг 7 июль куни Махсус сиртқи бўлим, 26 июль куни кундузги таълим йўналиши бўйича имтиҳон натижалари эълон қилинади.

 Мамнуният билан,

Тошкент ислом институти

қабул ҳайъати

 

4 ШАРҲЛАР

  1. “2018 йилнинг 7 июль куни Махсус сиртқи бўлим, 26 июль куни кундузги таълим йўналиши бўйича имтиҳон натижалари эълон қилинади.” Bugun natijalar e’lon qilinadimi yoki ertaga?

  2. Assalomu alaykum! Meni savolim shuki, mening Islom institutida islom ilmini o‘rganishga ishtiyoqim baland. O‘zim Toshkent davlat yuridik universitetini tamomlaganman. Alloh ko‘nglimni islomga moyil qilib qo‘ydi. Shuning uchun shu dargohda ilm o‘rganmoqchi edim. Lekin bu yerga faqat islom bilim yurtlarini bituruvchilarigina o‘qishga kira olishar ekan. Men qanday qilib dargohga kirsam bo‘ladi? Hozir Qur‘on va arab tilini ancha o‘rgandim. Iltimos maslahat bersangiz.

    • Ва алайкум ассалом. Ҳа, тўғри тушунибсиз, диний таълим муассасаларининг қабул тўғрисидаги низомида абитуриент ўрта махсус ислом билим юрти (мадраса)ни тугатган бўлиши керак. Сиз Тошкент ислом институтига ўқимоқчи бўлсангиз, аввал мадрасага киришингиз лозим.

      Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
      – қабул ҳайъати раиси номига ариза;
      – умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
      – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);
      – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
      – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома.

      Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
      – Хорижий тил (тест синови);
      – Тарих (тест синови);
      – Маънавият ва маърифат (тест синови).

      Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг