Махсус сиртқи бўлим кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

0
1759

Аввал хабар берганимиздек, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтган эди. Унга кўра, ушбу бўлимга республикамизда фаолият олиб бораётган, камида беш йиллик иш стажига эга бўлган имом-хатиблар, имом ноиблари, мадраса мударрислари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази  ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.

Жорий йилнинг 7 июль куни натижалар эълон қилиниб, унда 120 нафар абитуриент “Ақоид ва фиқҳ” ва “Араб тили” фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан ортиқ жоме масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида уч йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш мақсадида”ги буйруғи асосида ташкил этилган.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг