Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми?

0
42

Менимча юқоридаги саволни ўқиган ҳар қандай шахс, унга жавобан: “Албатта, мен файз ва баракага эришишни хоҳлайман” дея жавоб берган бўлса, ажаб эмас. Чунки, инсонлар бу дунё беш кунлик бўлсада, унда яхши ҳаёт кечиришни ҳоҳлайдилар. Албатта, бундай яхши ҳаёт кечиришга Аллоҳ таолонинг Ўзи каломида ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида тавсиялар берганлар.

Ана шу тавсиялардан бири “Мулк” сураси ҳақида бўлиб, бу суранинг фазилатлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган.

Ҳазрати Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳи бобомиз ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У (Мулк сураси) сақловчи ва нажот берувчидирҚабр азобидан нажот беради”, деганлар.

Мулк сураси халқимиз орасида “Таборак” номи билан ҳам маълум-машхурдир. Шунингдек у “Сақловчи” ва “Нажот берувчи” деб ҳам юритилади, чунки у бандаларни Дўзах азобидан сақлайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида: “Албатта, Аллоҳнинг китобида (Қуръонда) бир сура бор,  унинг оятлари ўттизта бўлибўз ўқувчисини қиёмат куни шафоат қиладиУни Дўзахдан чиқариб, Жаннатга  киритадиУ “Таборак (Мулк) сурасидир” деганлар.

Бошқа бир ҳадисда Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мулк сураси ҳар бир мўьмин қалбида бўлишини ҳоҳлардим”, деганлар.

Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганларки: “Ҳар ким “Мулк” сурасини ўқисаҚадр кечасига етишганнинг савобини топадиБу сура ўз ўқувчисини шафоат қилади ва унинг гуноҳлари авф этиладиҲар ким бу сурани ўқисаАллоҳ таълонинг ҳамма китобларини ўқиганлик савобига эришадиАгар сидқ билан унинг оятларини ўқиса қабр азобини кўрмайдиАгар қабр бошида ўқилсаўша қабодаги майитнинг азоби енгил бўлади ва қабри Жаннат бўстони айланади”.

Ривоят қилинади, кимки оғир бир мусибатга учраса, Аллоҳ таолодан сўраб, тўғри соф иймон-эътиқод ва ихлос билан маъноларини тадаббур ва тафаккур қилиб, “Мулк” сурасини кирқ бир марта ўқиса, иншаа Аллоҳ, У зот енгиллик беради.

Ва яна бирор бир манзил-маконда юқорида айтиб ўтилган шартларга амал қилган ҳолда ушбу сура ўқилса, у ерда, иншаа Аллоҳ, файз ва барака зиёда бўлади.

Агар кимки кўз оғриғига учраган бўлса, уч кун давомида ҳар куни уч марта “Мулк” сурасини, бунда ҳам юқорида айтиб ўтилган шартларга амал қилган ҳолда  ўқиса, инша Аллоҳ, шифо топади.

Тошкент ислом институти битирувчиси

Тожиддинов Абдус Сомад Абдул Босит

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг