Қизгинам, зийнатинг ҳаёдир…

0
134

Кимнинг ҳаёси зиёда бўлса,

яхшилиги ҳам зиёдалашади.

Ҳаёси камайган банданинг

хайрияти ҳам камаяди.

Ҳаё нафсдаги мақталган сифатлардан биридир. У карамли хулқларнинг боши, иймоннинг зийнати, Исломнинг шиоридир. Албатта, ҳаё барча ёқимли ишни қилишга ва барча ёқимсиз, ҳунук ишни қилмасликка ундовчи хулқдир. “Албатта, ҳар бир диннинг хулқи бўлади. Исломнинг хулқи ҳаёдир”,- дейилади бир ҳадиси муборакда. Ҳаё яхшиликка далолат қилувчи хулқдир. Ҳаё кишининг саломат эканидан хабар беради. Ҳаёда кўплаб фазилатлар ва фойдалар бор. Барча шариатлар халқни ҳаё билан хулқланишга буюрган ва унга тарғиб қилган. Шариат ҳаёни иймондан деб эълон қилди.

Жорий йилнинг 19 октябр куни Тошкент ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Ҳаё – аёл зийнати” мавзусида тарбиявий соат бўлиб ўтди. Унда талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова маъруза қилди. Суҳбат давомида, талаба қизлар ҳам ҳаё ва ибога оид оят-ҳадислардан ибратли мисоллар  келтирдилар. “Ҳаё ва иймон бир-бирига яқин нарсалардир. Агар улардан бири кўтарилса, бошқаси ҳам кўтарилади”,- дейилади ҳадиси шарифда. Агар одамларда журъат, фаҳшни кўрсанг, билгингки, бунинг энг катта сабабларидан бири ҳаёнинг йўқолганлигидир. Ҳаё ва иймон, ҳар иккиси ҳам яхшиликка чорловчи, ёмонликдан узоқлаштирувчи ажралмас омил эканлиги таъкидланди.

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича

услубчи З.Суярова

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг