Қуръони каримни қалбга жо айлаб…

0
164

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун энг улуғ ва энг шарафли китобдир. Шунга кўра уни ўқиб, ёдлаб амал қила олган бандалар умматнинг энг шарафлиси ва энг улуғи ҳисобланар экан. Хусусан, Қуръони карим зийнати билан безанган инсонлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги аҳли ва хос бандалари бўлиш шарафига эришадилар.

Тошкент ислом институтида октябрь “Қуръон қироати ва тажвид фан ойлиги” муносабати билан АТТБ ходимаси Д.Каримова томонидан талаба қизлар ўртасида “Қуръони каримни қалбга жо айлаб” мавзусида иншо ва мақолалар танлови эълон қилинган эди. Жорий йилнинг 2 ноябрь куни мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Муборак жума маърузаси билан бошланган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муҳтарама Улуғова ва институтнинг аёл устоз-ходималари ҳамда талаба қизлар иштирок этди. Танлов иштирокчиларининг ижодий ишларини “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари текшириб баҳоладилар.

Танлов натижасига кўра:

1-ўринни 2-курс талабаси Раҳмонова Мадина “Фарзандингизга Қуръон ўргатинг”,

2-ўринни 2-курс талабаси Парпиева Маҳлиё “Қуръони каримни инсон ҳаётидаги ўрни”

3-ўринни 2-курс талабаси Мираҳмедова Хуснора “Қуръонни қалбга жо айлаб…” каби мақола ва иншолари билан қўлга киритдилар.

Ғолиблар ва барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир сўнгида Устоз-ходималар дуо-и хайрлар қилди.

Тадбир файзли ва манфаатларга бой бўлди.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи,

З.Суярова

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг