Юртга садоқат ҳисси

0
13

Бу муқаддас Ватанни асраб-авайлаш, ҳар қандай ёт ғоя ва хуружлардан ҳимоя қилиш барча юртдошларимиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Негаки, Ватанни меҳрибон ва ғамхўр онага қиёслашади. Бу курраи заминда ўз волидасига маломат тоши отадиган, хиёнат қиладиган киши топилмаса керак, албатта. Биз шу юртда туғилдик, униб-ўсдик, вояга етдик, илму маърифат ўргандик ва асосийси – тинч-осуда умргузаронлик қилмоқдамиз. Бунинг учун аввало Яратганга шукрлар бўлсин.

Ҳар биримиз ҳам фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, маънан баркамол, жисмонан бақувват ва соғлом бўлиб вояга етишини орзу қиламиз. Ардоқлаб вояга етказган, оқ ювиб, оқ тараб, меҳр тафтини берган, ғамхўрлик кўрсатган жонажон Ўзбекистонимиз ҳақида ёш авлодга кенг тушунча, чуқур билим бериш, Ватанга садоқат, унинг шаънини юксакка кўтариш, буюклар авлоди эканимиздан фахр-ифтихор ҳиссини туйиш, ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар қилиб тарбиялашга барчамиз бирдек масъулмиз.

Юртимиз сарҳадларининг ҳар бир қаричини ардоқлайдиган, керак бўлса жонини қалқон қиладиган, миллий бойлиги, меҳнатсевар халқи ва қўлга киритаётган ютуқларидан фахрланадиган авлодларни тарбиялашимиз керак.

Бугунги кунда юртимиз келажаги бўлмиш ёшларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб, улар камоли учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Фарзандларимизнинг таълим ва тарбия олиши уларнинг эртанги кунда қандай бўлиши боғлиқ. Шундай экан, аввало илму маърифатга шайдо бўлайлик. Билим манбаи бўлмиш китобларга меҳр қўяйлик.

Келажакнинг мустаҳкам пойдеворини қуришда, юртга садоқатли, жонкуяр кадрларни етиштиришда жон-жаҳдимиз ва бор имкониятимиз билан ҳаракат қилсак, кўзлаган мақсадимизга албатта етамиз.

Махсус сиртқи бўлим 1-курс талабаси

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Эркин Қудратов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг