Тошкент ислом институтида “Конституция ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда

0
58

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 3 декабр куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, юридик фанлари номзоди Нигора Юсупова илмий маърузаси билан иштирок этди. Суҳбатда талаба қизлар билан биргалдикда аёл-устоз, ҳодималар ҳам ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ва Н.Юсупова томонидан жавоб олдилар. Суҳбат жуда қизиқарли ва мазмунга бой бўлди.

Маънавият, маърифат

иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими,

талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг