Шогирднинг устози ҳузуридаги одоблари

0
63

Шогирднинг устози ҳузуридаги одоблари қуйидагилардан иборат:

  1. Шогирд устоз ёнида керакли гапни гапириши;
  2. Устози сўрамаган масалалардан сўз очиб очиб, мавзудан чалғитмаслиги;
  3. Талаба устозидан изн олмагунча савол сўрамаслиги;
  4. Шогирд устоз ўртага қўйган масалада уни мулзам қилиш учун: “Фалон киши бу масалада бошқа фикрда, унинг фикри сизникидан устун кўриняпти”, деган гаплар қилмаслиги;
  5. Устозининг ҳузунли ва сукутли дамларида ўринсиз саволарга тутиб, безовта қилмаслиги;
  6. Талаба устози айтмоқчи бўлган сўзни ёҳуд саволни ярмидан олиб, оғзидан олиб давомини айтишга одатланмаслиги лозим.

Шунингдек, талабалар устозини ғийбат қилиш каби гуноҳлардан жуда ҳам эҳтиёт бўлишлари керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

Эй мўминлар, кўп гумондан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир. (Ҳужурот,12).

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг