ҒАЗАЛ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

0
84

Жорий йилнинг 7 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Тиллар кафедраси” ҳамкорлигида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров, Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистон халқ шоири “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири Ахтамқул Карим, “Тиллар” кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов ҳамда 1,2-курс талабалари ва мураббийлари иштирок этдилар.
Давра суҳбатидан олдин Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби улуғ аллома ҳазрат Алишер Навоий руҳониятларига бағишланди. Шундан сўнг, филология фанлари доктори, профессор Узоқ Жўрақулов Мир Алишер Навоий ҳазратларининг илмий мерослари халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, уни ўрганиш миллатимиз маънавий ҳаёти учун қанчалар долзарб эканини таъкидланди.Ўзбекистон халқ шоири Ахтамқул Карим эса ҳазрат Навоий қаламларига мансуб асарларда комил инсон, маънан етук кишилар қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги ўзи ижод қилган байтлардан ўқиб берди.
Шунингдек,талабалар улуғ мутафаккир ҳазрат Навоий ҳаёти ва ижодларига оид ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Меҳмонларга мазмунли суҳбати учун Тошкент ислом институти томонидан ташаккурнома берилди.

Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими
бошлиғи Ў.СОБИРОВ

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг