Ҳазрат Навоийни эслаб…

0
70

Жаҳонки муқаддас нени кўрибди,
Барига онасан, эй қодир ҳаёт.
Беш юз йил наридан боқиб турибди,
Нурли бу юзларга нуроний бир зот.

Куни кеча Тошкент ислом институтининг мажлислар залида Ҳазрат А.Навоий таваллудига бағишлаб “Ҳазрат Навоийни эслаб…” номли бадиий маърифий кеча ўтказилди. Унда институтнинг талаба қизлари ва аёл-устоз мураббийлари иштирок этди. Кечага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Умида Абдуазимова ташриф буюрди.

Қадрли меҳмонимиз узоқ йиллик ижоди давомида Ҳазрат Навоийни ғойибона устоз тутганлигини ва у зотдан беҳисоб ҳаётий сабоқлар  олганлигини таъкидлади. “Инсон қалбининг қувонч-у қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарм-у ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал сатрларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз. Бу юрак туғёнлари, мана, орадан беш ярим асрдан зиёд вақт ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда.Навоий оила масаласига жуда жиддий қараган, аёлни оиланинг асосий устунларидан бир деб билган.” дейди У.Абдуазимова.

Бугун нафақат юртимизда, балки мутафаккирнинг ашъорлари кириб борган ҳар бир мамлакатда Навоийхонлик, ғазалхонлик тадбирлари ўтказилмоқда.

Маънавият, маърифат
иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими,
талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг