Жазоирда янги йирик масжид очилади

0
103
2017-йилнинг охирига келиб, Жазоирда катталиги бўйича Макка шаҳридаги Масжидул Харам ва Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийдан кейинги ўринда турувчи масжид очилади. Масжиднинг қурилиши ва дизайни хитойлик қурувчиларга ишониб топширилган бўлиб, ушбу янги меъморй иншоот “Жазоир ва Хитой дўстлигининг рамзи” сифатида кўрилмоқда.

Масжид қурилишини ўз бўйнига олган Хитой компанияси директори Чжоу Шеннинг сўзларига кўра, масжид биноси лойиҳаси узоқ йиллик вақт синовидан ўтган тажриба асосида лойиҳалаштирилган.
Масжиднинг компютердаги лойиҳаси

“Ушбу масжид нафақат мусулмонларнинг намози ўқиши учун балки ислом ва маданиятлар ўртасида боғлиқликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, бинода энг замонавий кутубхона, 300 та талабаларга мўлжалланган мадраса ва хайрия фонди ҳам жойлашади” – дея маълумот бериб ўтди Жазоир Уй-жой ва коммунал хизматлар вазири ўринбосари ва масжид қурилишига масъул бўлган Аҳмад Маданий.

muslim.uz

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг