Энг кичик сурада буюк мўъжизалар

0
263

Кавсар сураси Қуръони карим сураларининг ҳажм жиҳатдан энг кичиги ҳисобланади. Лекин шу мўъжаз сурада олам-олам мўжизалар жамлангандир. Бизга Аллоҳ билдирганларини қуйида келтирамиз, бизга маълум бўлмаганларини билдиришини ўзидан сўраб қоламиз.

1 Кавсар сурасидаги калималар сони 10 тадир.
2 Биринчи ояти 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган.
3 Иккинчи ояти ҳам 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган.
4 Учинчи ояти ҳам худди шундай 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган.
5 Мазкур сурада бир мартадан зикр қилинган ҳарфлар сони 10 тадир.
6 Бу сурада энг кўп такрорланган ҳарф «ا» алифдир. 10 маротаба зикр қилинган.
7 Ҳар бир оятнинг охири «ر» ҳарфи билан якун топган. «ر» ҳарфи алифбо тартибида 10 ўринда.
8 Қуръонда «ر» ҳарфи билан тугалланган суралар сони 10 тадир.
9 «ر» ҳарфи билан тугалланган сураларнинг 10-чиси «Кавсар» сурасидир.
10 Суранинг 2-оятида وانحر (жонлиқ сўй) деган буйруқ келади. Мазкур буйруққа амал қачон бўлади? дейилса! Зулҳижжа ойининг 10 куни НАҲР кунидир.

Ҳурматли ўқувчи 10чи мўъжизага этибор беринг! Шунча 10 сони билан боғлиқ мўъжизаларнинг ҳикмати وانحر деган буйруққа яширинган.

Бизни ноқис ҳисобимиз бўйича мазкур сурадаги 10 сони билан боғлиқ мўъжизалар сони ҳам 10 тани ташкил қилди. Албатта бу сурада бундан бошқа биз билмаган мўъжизалар бисёрдир.

Аллоҳ Қуръон эъжозларидан таъсирланиб, унинг оятларига амал қилишга муваффақ қилсин!

2-курс талабаси
Аҳадхон Ҳамидхонов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг