Ислом: Моҳият ва талқин. Фитна хатари

0
103

Жорий йилнинг 12 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: Моҳият ва Талқин. Фитна хатари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али ва институтнинг 1-курс талабалари иштирок этди.

Тадбирда устоз сўзга чиқиб, фитна ва уинг хатари ҳақида батафсил гапирди. Дин душманлари томонидан қилинган турли даврлардаги фитналар ва унинг оқибатларига тўхталди. “Бугунги кунда баъзилар айтганидек, биз мусулмонлар ҳаётнинг ҳар бир соҳасида орқада қолган эмасмиз. Оила ва жамият масалаларида бугун Европа мусулмонларга ҳавас қилишади”, деди Устоз.

Шунингдек, Исломнинг фикрий майдондаги устунлигини мўғилларнинг исломни қабул қилиши мисолида ҳам кўриш мумкинлиги зикр қилинди.

Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат давомида талабалар Устоздан бугунги кундаги интернет тармоқларида авж олаётган фитналарга нисбатан қандай муносабатда бўлиш ҳақида қимматли тавсиялар олди. “Ҳозирги кунда интернетда ўзларини дин ҳимоячиси қилиб кўрсатаётган ва ҳар тарафга бонг ураётганлар мақсади дин эмас, аксинча, фитна уруғини сочишдир. Бундан огоҳ бўлиш керак”, дея таъкидлади Устоз.

Тадбир сўнгида динимиз софлиги йўлида хизмат қилиб ўтган зотлар, хусусан ўзбек халқи фарзанди, дин ва миллат фахри Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларига Хатми Қуръон қилинди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг