“ИХТИРО ВА НОШИРЛИК ҲУҚУҚЛАРИ” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

0
58

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 8 апрель куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Бурҳониддин домла Аҳмедовнинг 402-гуруҳ талабаларига “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” фанидан “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди.
Бурҳониддин домла Аҳмедов очиқ дарсда янги мавзуни ёритиб берди. Ўқитувчи мавзуга киришишдан олдин унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари”ни шаръий далилларга асосланган ҳолда ҳаётий мисоллар билан батафсил баён қилиб берди.
Шу билан бирга, талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам қониқарли жавоблар берди. Ўқитувчи очиқ дарсда савол-жавоб усулидан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва ўз олдига қўйган мақсадига эришди.
Мазкур очиқ дарсга  Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров,  “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, Сифат комиссияси раиси С.Арипов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари  Ё.Бухарбаев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари Я.Раззақов, Ф.Жўраев, М.Жўраев, Қосим Абдуллоҳ, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ш.Ибрагимов қатнашиб, таҳлил қилдилар ва уни ижобий баҳоладилар.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси
катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг