Ижтимоий тармоқларда маълумотларни қандай саралаймиз?

0
38

 

Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби, ахборот –технологиялари  соҳасида ҳам  салмоқли ўзгаришалар амалга оширилди. Интернет хизматлари  арзонлашиб, тезликнинг ошиши  ҳар томонлама қулайликларни  юзага келишининг асосий омилларидан бири сифатида кўзга ташланди. Қувонарлиси, ушбу янгиликлардан аёлларимиз ҳам унумли фойдаланаётганларидир.  Интернет хизмат турларининг  аёл-қизлар энг кўп мурожаат қиладигани тури бу- ижтимоий тармоқлардаги аёл-қизлар саҳифалари, кийим-кечак сотуви ва пазандачиликка  оид интернет каналларидир.

Республика хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл”  интернет журнали, “Саодат” газеталари аёл-қизларимизнинг ижтимоий–сиёсий савияси, дунёқарашини кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшмоқда.  Соғликни, хусусан оналар ва болаларнинг  репродуктив саломатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик  сирлари”, “Оналар ва болалар” , “Соғлом авлод” каби тармоқ каналларини санаб ўтишимиз мумкин.

Шу ўринда, аҳолининг диний саводхонлигини ошириш,   уларга соф ислом ақидасини етказиш, диний билимсизлик, фирқачилик вабемазҳаблик каби иллатларга барҳам бериш мақсдида ташкил этилган, Ўзбекистон Ресбубликаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита тасдиғидан ўтган ўнлаб расмий диний–маърифий каналлар  Фаcебук, Телеграм, Инстаграм каби фаол тармоқларда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги диний-маърифий телеграм каналлари  қуйидагилар: “muslim.uz” portali: “fitrat.uz”, “alberuniy.uz”, “imon.uz”, “fargonaziyo.uz” , “sammuslim.uz”, “tavba.uz”, “zamaxshariy.uz” , “naqshband.uz”  “Surxonmuslim.uz”, “paziylet.uz”, “bukhari.uz”, “islaminstitut.uz”, “tasbeh.uz”, “kukaldosh .uz”, “hazratnavoiy.uz” , “ nasafziyo.uz”, “ravza.uz”, “nasihat.uz”, “tuhfa.uz”, “hidoya.uz”, “muhaddis.uz”, “islomota.uz”, “at-tavfiq.uz”, “@masjid.uz”, “@masjid.uz”, “@isloh.uz”, “vasatiya.uz”, “@maxdumuz”, “@voizuz”, “@mirarabuz”, “@shafoat.uz”, “@sakinat.uz”, “xadicha.uz”, “irfon.uz”, “xojabuxoriy.uz”, “@shoshuz”, “muxlis.uz”, “@kosoniy.uz”, “islomoboduz”, “@baraka_uuz”, “muslimun.uz”, “@fazilat.uz”, “aqida.uz”, “muhsin.uz”, “hanafiy.uz” , “tartil.uz”, “@termiziy.uz”, “@Termiziy_uz”, “@hidoyatUz”, “Vakillik.uz”, “@vaqfuz”, “@oilam_uz”, “@Sirlii_uz”, “@xutbauz”, “@diniysavollar”

Islom.uz портал таркибидаги  каналлар:

“@Islomuz_kanal”, “FiqhUz_kanal”, “HilolNashr”, “@Quranuz_kanali”, “wwwIslamUz”, “@Arabicuz”, “@BintuSodiq” , “@Siyrat_uz”, “SaboqlarUz”, “Muslimaatuz”, “@Hadisislomuz”.

Ушбу канал аъзолари  ишончли ва сифатли маълумотлар, турли диний саволларга жавобларни олиш, саволлар йўллаш ва  интернет танловларида иштирок этиш имкониятларига эга бўлишади.

Бугунги кунда  ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг   сифатли диний маълумотга эга бўлишлари, ўз диний саводхонликларини кундалик ошириб боришлари учун  имконият мавжуд. Фараз қилайлик, сиз диний–маърифий каналларнинг бештасига аъзо бўлсангиз ва бу каналлардан ҳар куни  сизга камида бештадан хабар: диний масалалар, фатволар, маълумотлар,  оят ва ҳадислар, ибратли  ҳикоялар, ривоятлар ва ҳоказо кабилар келиб турса, сиз кунига 25 та диний  хабарларга эга бўласиз.  Бу кўрсаткич 10 кунда 250 та, 1 ойда 750 та,  1 йилда 9000 тани ташкил этади. Агар 10 та каналга  аъзо бўлсангиз, бу кўрсаткич икки баравар кўп бўлади.

Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг  маълумотлар базасини кундалк тўлдириб бориб, уни ўз ҳаётига татбиқ  этадиган бўлса,  қисқа муддат ичида анча мунча нарсани ўрганиш мумкин.

Лекин таассуфки, ҳалича ижтимоий тармоқлар орқали илм олиб , “алломаи замон” бўлиб кетганларни учратганимизча йўқ. Қуйида бунга сабаб бўлувчи омилларни кўриб  чиқамиз:

Биринчидан, келаётган маълумотларнинг ҳаммасини ҳам ўқимаймиз. Бунга, асосан,  вақтнинг етишмаслиги ёхуд  эринчоқлик сабаб бўлиши мумкин.

Иккинчидан, меёридан ортиқ, ўзимиз танишиб чиқиш имкониятига эга бўлаган даражада кўп каналларга аъзо бўлиб олганмиз.  Гўёки қанча кўп каналга аъзо бўлсак, шунча илм бизга юқиб қоладигандек.

Учинчидан, ижтимоий тармоқларга илм олиш мақсадида кирмаймиз ва хабарларни диққат билан ўқимаймиз ҳам. Одатда ижтимоий тармоқларга бўш ёхуд  зериккан пайтимизда кирамиз: транспортда кетаётганимизда, кимнидир кутиб қолганимизда, ёлғиз ўзимиз қолиб,  нима қилишни билмай  турганимизда, (бу кулгили ҳолат , албатта)  ва ҳоказо. Бундай ҳолатда бирор маълумотни ўқиб ҳазм қилиш, таҳлиллаш салоҳияти бизда жуда паст бўлади.  Биз бу хабарларни шунчаки вақт ўтказиш учун мутолаа қиламиз. Бу эса, маълумотни етарли даражада англашимизга йўл бермайди.

Тўртинчидан, ижтимоий  тармоқлардаги  мутолаа  қилиниши мўлжалланган мавзуни топиб олгунча ва топилгандан сўнг ҳам  бўлиб турадиган ранг баранг рекламалар, мутолаа жараёнида дўстларингизнинг сизга хабар йўллаб қолишлари ва бошқалар. Ваҳоланки, илм бу тарзда олинмайди.

Бешинчидан, маълумотларни ўқишдаги тартибсизлик. Бу ҳам биз аъзо бўлган каналлар ва  мухлислик қилаётганимиз блогерларнинг турли-туманлигидандир.

Олтинчидан,  келаётган ҳар бир хабар ҳам бизни қизиқтирмайди ёхуд биз учун манфаатли эмас.  Баъзан диний ном остидаги каналларда аъзоларини кўпайтириш ва кишиларга чуқур таъсир кўрсатиш учун асоссиз ва шариатга хилоф  бўлса-да тарқатиб юборишади.  Бу каби канал соҳиблари  “Хайрли кун” пости билан бошланган кунингизни “Хайрли тунлар”га улаб, вақтингизни зое қилишдан бошқасига  ярамайди.  Шу ва бошқа сабаблар  туфайли ижтимоий тармоқлардан ўрганаётган илмимиз биз учун кўп ҳам фойдали бўлавермайди.

Нима қилиш керак?

Бу каби ҳолатларга дуч  келмаслик учун, каналларни саралаш, энг керакли, савияли  ва  ахборотни батартиб  узатадиган  каналларга аъзо бўлиш лозим.

Диний маълумотларни, асосли манбалар ва  далиллар асосида каналларга аъзо болиш керак. Пазандачилик каналга кириб, динни ҳали ўзлари  тузук билмайдиган “пазанда бекажонлар”дан  ўрганиш эса, ярамайди.

Ҳар бир ишниунинг устаси бажаргани маъқул. Худди шунингдек, бирор еримиз оғриганда қурувчи ёки ошпазнинг олдига бормаганимиз каби, динимизни, унга оид илмларни ҳам, ундан бехабар кишилардан излашимиз ярамайди.

4-курс талабаси

Р.Нажмиддинова

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг