Шайх Тақий Усмонийга Тошкент ислом институтида ўқитиладиган мутахассислик фанлари ва хорижий тиллар ҳақида батафсил маълумот берилди

0
87

Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ислом итститутига покистонлик етук олим, шайхул-ҳадис, ислом фиқҳи ва иқтисоди бўйича замонамизнинг етакчи намояндаларидан бўлмиш Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ва британиялик муфтий Шаббир Аҳмад ҳамда ҳамроҳлари ташриф буюрдилар. Меҳмонларни институт ректори У.Ғафуров кутиб олиб, Ўзбекистонга ташриф буюрганлари билан табриклаб, бу ташрифдан бутун маъҳад аҳли – устоз ва талабалари бошлари осмонга етганини таъкидладилар. Тақий Усмоний бу ташриф ўзининг Ўзбекистонга биринчи ташрифи эканини айтиб, аввало, маъҳад билан танишмоқчи эканини маълум қилдилар.
Уларга институтнинг “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ўқитувчиси Муҳаммадхон домла Джангиров араб тилида тўлиқ маълумот бериб, маъҳадга қачон асос солингани, унинг фаолияти давомидаги ютуқлари ҳамда ҳозирги кундаги ўқув дастури ҳақида батафсил гапириб, унда диний фанлар билан бир қаторда “Тиллар” кафедраси устозлари томонидан инглиз, рус, форс тиллари ҳам ўргатилишини таъкидлади. Форс ва инглиз тили ўқитиш ҳақида эшитгач, шайх форс тилидан қайси китоблар ўқитилишига қизиқдилар. Унга жавобан, Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларидан маълум қисми ўқитилишини айтдилар. Шайх ҳазратлари бу китобларга кучли қизиқишлари, ўзлари ҳам ўқиб юришларини ифодаси ўлароқ, улардаги байтлардан мисоллар келтириб беришни сўрадилар. Таништирувчи устоз Муҳаммадхон домла “Гулистон”дан ёмон хулқи шогирдга дарс бериш устознинг бошига бало бўлиши ҳақидаги байтни айтиб берган эдилар, ҳазрат мамнун бўлиб, таҳсин айтдилар.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири
Б.Аъзамов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг