Тушни таъбир қилиш

0
142

عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه انه سمع النبي صلى الله عليه وسلم يقول: اذا راى احدكم رؤيا يحبها فانما هي من الله فليحمد الله عليها وليحدث بها.واذا راى غير ذلك مما يكره فانما هي من الشيطان فليستعذ بالله من شرها ولا يذكرها لاحد فانها لا تضره.

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз айтадиларки:”Агар бирортангиз ўзи ҳушлайдиган туш курса, албатта у Аллоҳдандир. Шунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиб,бошқаларга у ҳақда айтсин. Агар бирортангиз ўзи ҳушламайдиган туш кўрса, бу шайтондандир. Бас,унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва уни бирор кимсага сўзламасин. Чунки шундай қилишлиги унга зарар келтирмайди”.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом хабар бериб айтадиларки, туш кўрувчи икки турли бўлади. Биринчиси кўрган туши туфайли унга дунё ва охират саодати хабари берилади. Шу туфайли бу бандага Роббисига ҳамду сано айтмоғи ва ўзига суйукли бўлган кимсаларга айтмоғи лозим бўлади. Иккинчиси кўрган туши сабабидан қалбига безовталик ва хотирига изтиробли ўйлар тушган одамдир. Бу одам тушида ўзи ёқтирмаган ҳолатларга гувоҳ бўлади. Бундай ҳолатда банда кўрган тушининг ва шайтонннинг ёмонлигидан Роббисидан паноҳ сўрамоғи ҳамда инсонлардан уни яширмоғи лозим бўлади.Агар шундай қилса Аллоҳ таоло у бандани ёмонликлардан асрайди ва кўрган тушининг зараридан унга нажот беради.

Ҳадисдан қуйидаги фойдалар олинади:

  • Солиҳ туш кўрганда Аллоҳ таолога ҳамду сано айтишликнинг машруълиги;
  • Илмли ва насиҳатгўй кимсаларга ҳайрли тушни айтиш жоизлиги;
  • Ноҳуш туш кўрилган пайтда Аллоҳдан паноҳ сўрашликнинг машруълиги;
  • Ёмон тушни бировга айтмаслик;

4-курс талабаси
Шавкатжон Халилов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг