Беллашув

0
56

Ҳасан жуда меҳрибон бола эди. Бахтга қарши у автоҳалокатга учради ва натижада икки кўзидан айрилди. Шунга қарамасдан Ҳасан ўзини дадил тута олди ва бошқаларнинг ёрдамига муҳтож бўлмасдан яшай олишни ўрганди. У кўпинча қишлоғидан шаҳарга ёлғиз бориб келарди. Бир куни шу қишлоқда яшовчи ўзига жуда ишонган Миртазо исмли бола Ҳасанни мазаҳ қилиш мақсадида: “Ҳасан, кел беллашув уюштирамиз. Иккимиздан қай биримиз биринчи шаҳарга етиб борар эканмиз?” –деди. Ҳасан унинг таклифини жиддий қабул қилди ва: “Розиман, агар енгилсанг, мағлуб бўлганингни чиндан тан олиб буни барчага изҳор қиласанми?”-деди. Унинг бундай шартидан Миртазо хохолаб кулди ва: “Сен айтганча бўлақолсин”,- деди беписанд оҳангда. Ҳасан: “Мени яна бир шартим бор. Беллашув вақтини мен белгилайман” – деди. Муртазо Ҳасанни ғалаба қозонишининг эҳтимоли ҳам йўқлигини ҳаёл қилиб: “Яна хоҳлаган шартингни қўйишинг мумкин”- деди. Улар тун қоронғусида ўрмон йўли орқали шаҳарга биринчи етиб бориш учун беллашишга келишиб олдилар. Ҳасан кечаси ва кундузни фарқига бормаганлиги боис йўлини йўқотмасдан биринчи бўлиб кетди. Миртазо эса қоронғу ўрмонда йўлини йўқотиб, жарликларга тушиб, дарахт шохлари юзларини тимдалаган ҳолда Ҳасандан ярим соат кейин шаҳарга етиб борди. Эҳ, бечора Миртазо! Агар у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини билганида эди, бундай йўл тутмаган бўлар эди:

“إنّ الله عز و جل أوحي الي أن تواضعوا حتي لا يفخر أحد علي أحد”

“Аллоҳ таоло менга тавозеъли бўлмоқликни ваҳий қилди, ҳеч ким бошқалардан ўзини устун санамасин”.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг