Қасам ҳақида

0
35

عن أبي موسى رضي الله عنهُ قال: “أتيْنا النبيَّ صلى الله عليه و سلم نَفَرٌ من الأشعريين فاستهملناه فأبَى أنْ يَحمِلنا فاستحملناهُ فَحَلَفَ أن لا يَحمِلنا ثمَّ لم يَلبثِ النبيُّ صلى الله عليه و سلم أن أتي بنهبِ إِبلٍ فأمرَ لنا بخمس ذوْدٍ فلما قبضناها قلنا: تغفَّلنا النبيّ صلى الله عليه و سلم يمينه لا نفلح بعدها أبدا فأتيتهُ فقلتُ يا رسول الله إنَّكَ حَلفتَ أن لا تحمِلنا و قد حَملتنا، قال: أجل و لمن لا أحلفُ على يمينٍ فأرى غيرٍها خيرًا منها إلا أتيت الذي هو خيرٌ منها. و في رواية: و تحللتُها“.

Абу Мусо розиоллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Ашъарийлардан бир гуруҳ кишилар билан келдик, ўзимиз минишимиз ва юкларимизни юклашимиз учун у зотдан туя сўрадик, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бош тортдилар, биз яна сўрадик, сўнгра бизга туя бермасликларини қасам ичиб айтдилар, кўп ўтмай Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга туялар устида ўлжалари билан келтирилди ва бизга бешта туяни олишни буюрдилар. Биз уларни қабул қилиб олгач, «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қасамларига бепарво бўлиб қолдик, биз бундан нажот топмаймиз», деб ўзаро бир-бирларимизга айтдик. Сўнгта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордим: «Сиз бизга туя бермасликка қасам ичгандингиз, ваҳоланки, сиз бизга туя бердингиз», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тўғри, мен бирон нарсага ундан хайрлироғини кўрмасам қасам ичмайман, лекин бу қилгам қасамимдан кўра хайрлироқ эди», дедилар”. (Бир ривоятда «ундан ҳалолландим», дедилар).

Ҳадис шарҳи

Ушбу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллмнинг нақадар саҳий эканликларини ҳамда ўз асъҳобларига доимо енгилликни исташларини баён қилиб бермоқда. Ушбу ҳадисда келишича Ашъарий элчилари Расулуллоҳнинг ҳузурига келиб, уларнинг юкларини кўтарадиган улов сўрадилар, ваҳоланки, Расулуллоҳнинг ҳузурида улов йўқ эди, шунинг учун уларга рад жавобини бердилар, лекин элчилар қайта-қайта сўраганларидан кейин уларга улов бермасликларини қасам ичиб айтдилар, орадан ҳеч  қанча вақт ўтмай Расулуллоҳнинг ҳузурларига туялардан иборат ўлжалар келтирилди, шундан Расулуллоҳ уларга юкларини ортишлари учун бешта туя бердилар.

Ашъарийлар туяларни олиб ўз йўлларига равона бўлишди, шунда йўлда баъзилари-баъзиларига Расулуллоҳ қасам чганларини унутиб қўйдилар деб айтдилар ва Пайғамбаримиз ҳузурларига қайтдилар ва Абу Мусо Ашъарий: «Ё Расулуллоҳ, сиз бизга улов бермасликни қасам ичиб айтган эдингиз, ваҳоланки, сиз бизга уни бердингиз, қасамингизни унутдингизми? », деди. Расулуллоҳ унга жавобай айтдилар: «Бу менинг эсимда, мен қасамимда бардавом бўлишда яхсгилик кўрсам қасам ичаман, агар унданда яхшироқ нарсани сезсам, қасамимдан каффорат ила чиқаман», дедилар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар

  1. Бирон нарса беришни рад этганда қасам ичиш жоизлиги;
  2. Ёрдам бериш узрли бўлган пайтда қасам ичиб рад қилиш жоизлиги;
  3. Хабарни таъкидлаш учун қасам сўралмаса ҳам, қасам ичиш жоизлиги, гарчи бу хабар келаси замонда бўлса ҳам;
  4. Ҳаёлга келган ёмон фикрни тўғирлаб қўйиш кераклиги;
  5. Бирон нарсага қасам ичган пайтда қасамда бардавом бўлишдан уни бузиш яхшироқ бўлган пайтда, қасамни бузушнинг жоизлиги. Бунинг учун қасамига каффорат бериши лозим бўлади, бунга уламолар иттифоқ қилишган

ТИИ талабаси
Тўхтаев Алибек

 

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг