Дунё динлари келажаги: 2010-2050 йиллардаги демографик ўсиш прогнозлари

0
171

Мутахассислар фикрига кўра, глобал миқёсда энг юқори туғилиш кўрсаткичи мусулмонларга тегишли бўлиб, бу ўртача ҳар бир аёл учун 3,1 болани ташкил этади. Мазкур миқдор барқарор популяцияни таъминлаш учун зарур бўлган минимал қайта тикланиш кўрсаткичи бўлган 2,1 даражасидан анча юқоридир. Иккинчи ўринда бир аёлга 2,7 бола кўрсатгичи билан Христианлар жамоаси бормоқда. Ҳиндуийларда айни кўрсаткич 2,4, яҳудий жамоасида 2,3 ни ташкил қилади. Бу минимал даражадан юқоридир.

Бошқа диний гуруҳларда популяцияни таъминлашга мос бўлган туғилиш даражаси кам. Мисол учун, қабилавий динларда ҳар бир аёл киши учун 1,8 бола тўғри келса, бошқа динларда – 1,7, мустақил диний гуруҳларда – 1,7 ва буддавийларда – 1,6 кўрсаткичига тенг.
2010 йил ҳолати бўйича христианлик Ер шаридаги 6,9 миллиард аҳолисининг учдан бир қисми (31%), яъни 2,2 миллиард эргашувчилардан таркиб топган энг катта диний жамоа бўлган эди. Ислом дини вакиллари сони 1,6 миллиард, яъни дунёдаги одамларнинг 23% миқдорида бўлиб, иккинчи ўриндан турган.
Аммо, агар долзарб демографик тенденция шундай давом этадиган бўлса, XXI аср ўрталарига келиб ислом дини етакчи динга етиб олади. 2010-2050 йиллар мобайнида Ер шари аҳолисининг умумий сони 9,3 миллиард, яъни 35% га ўсиши кутиляпти. Мусулмонларнинг сони прогнозларга кўра бу муддада 73%га ўсади. Христианларнинг сони ҳам ошади, аммо бу секинлик билан содир бўлади. Ер аҳолисининг кўпайиш жадаллиги эса 35% га тенг бўлади.
Pew Research Center прогозларига кўра, 2050 йилга бориб мусулмонларнинг сони (2,8 миллиар ёки 30 % дунё аҳолиси) деярли христианларнинг сонига (2,9 миллиард ёки 31% аҳоли) тенг бўлади. Бундай ҳолат тарихда илк бор кузатилади.
Агар прогнозлаштиришнинг асосий моделени 2050 йилдан кейинги муддатга узайтирилса, дунё аҳолиси ичидаги мусулмонларнинг улуши тахминан 2070 йилга бориб христианлар улуши билан тенглашади. Бу миқдор икки диний жамонинг дунё аҳолисининг 32% даражасида бўлади. Шундан сўнг мусулмонлар христианлардан ўзиб кета бошлайдилар. 2100 йилга келиб эса мусулмонлар (35%) дунёда христианларидан (34%) 1% га кўпайиб кетади.

Манба: www.pewforum.org
https://telegram.me/joinchat/B_0BLD6ubhQOtMR-8xX3pQ

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг