Абу Исо ат-Термизийнинг устоз ва шогирдлари

0
72

Ҳадис илмини эгаллашда ва такомиллаштиришда Абу Исо ат-Термизий ўз даврининг кўпгина машҳур муҳаддисларидан таҳсил олди. Иёд Ҳолид Тибў ўзининг “Ал-Имом ат-Термизий“ асарида Абу Исо ат-Термизийнинг 226 та устозларини исмларини зикр қилган. Қуйида Абу Исо ат-Термизийнинг устозларидан бир қанчасини келтириб ўтамиз:
• Иброҳим ибн Исмоил ибн Яҳё
• Иброҳим ибн Саъид ал-Жавҳарий
• Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳотим ал-Ҳаравий
• Иброҳим ибн Абдуллоҳ ал-Мунзир ал-Боҳилий
• Иброҳим ибн ал-Мустамир ал-Ҳузалий
• Аҳмад ибн Иброҳим ибн Касир ал Бағдодий
• Аҳмад ибн Бодил ибн Қурайш
• Аҳмад ибн Абу Бакр ибн ал-Ҳорис
• Аҳмад ибн Ҳассон ибн ал-Маймун
• Аҳмад ибн Ҳасан ибн Жунайдиб Абу Исо ат-Термизий
• Исъҳоқ ибн Иброҳим ибн Ҳасиб ибнШаҳид
• Исъҳоқ ибн Мансур ибн Баҳром ал-Кувсаж
• Исъҳоқ ибн Мусо ибн Абдуллоҳ
• Исмоил ибн Мусо ал-Фаззорий ал-Кофий
• Бишр ибн Адам ибн Язид ал-Басрий
• Бишр ибн Муоз ал-Ақдий
• Бишр ибн Ҳилол ас-Совваф
• Жоруд ибн Муоз ас-Салмий Абу Исо ат-Термизий
• Жарроҳ ибн Муҳаллад ал-Ижлий Абу Исо ат-Термизий
• Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Фузайл ал-Жазарий
• Ал-Ҳасан ибн Аҳмад ибн Аби Шуайб
• Ал-Ҳасан Ибн Бакр Абдурраҳмон Марвазий
• Ал-Ҳасан ибн Сайёҳ ал-Баззор
• Ал-Ҳасан ибн Арафа ибн Язид ал-Бағдодий
• Ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Айюб ал-Басрий
• Ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Жаририй
• Ал-Ҳусайн ибн Маҳдий ибн Молик
• Ал-Ҳусайн ибн Язид ибн Яҳё Ат-Тоҳҳан
• Ҳумайд ибн Масъад ибн ал-Мубарок ал-Басрий
• Фузай ибн Саббоҳ ал-Бағдодий
• Ал-Қосим ибн Закарийё ибн ал-Қураший
• Муҳаммад ибн Аббон Ибн Вазир ал-Балҳий
• Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Мадувайҳ ал-Қураший
• Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Нофиʼ
• Муҳаммад ибн Исъҳоқ Ас-Соғоний
Абу Исо ат-Термизий ўз даврининг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Айнан юқорида зикр қилган китобимизда Абу Исо ат-Термизийнинг 33 та у зотдан ривоят қилган шогирдларини исмларини келтирганлар. Унинг шогирдларидан:
• Мақҳул ибн ал-Фазл
• Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар
• Абу ибн Муҳаммад ан-Насафюн
• Ҳаммод ибн Шокир
• Хайсам ибн Кулайб аш-Шоший
• Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий
• Абул-Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубий
• Ҳаммод ибн Шокир ал-Варроқи
• Довуд ибн Наср ибн Суҳайл
• Муҳаммад ибн Маккий ибн Нуҳ ан-Насафий
• Муҳаммад ибн ал-Мунзир ибн Саид ал-Ҳаравий
• Маҳмуд ибн Анбар Ан-Насафий
• Абу Ал-Фазл ал-Мусаббиҳ
• Муҳаммад ибн Саҳл
• Бакр ибн Муҳаммад
• Аҳмад ибн Али ибн Ҳуснавайҳ
• Фузайл ибн Аммор ас-Сорром
каби етук олимларни кўрсатиш мумкин. Юқорида кўриб ўтганимиздек Абу Исо ат-Термизийнинг устозлари ва шогирдлари орасида турли мамлакат ва элатларнинг вакиллари борлиги сезилиб турибди. Шу нуқтаи назардан қаралганда узоқ ўтмишда ҳам илм-фаннинг тараққиёт ва маърифат уруғларини тарқатиш борасида турли ўлкаларнинг вакиллари якдил бўлиб фаолият кўрсатиб, самарали ҳамкорлик қилганликлари, умумбашарий қадриятлар равнақи йўлида ҳақиқий байналминаллик руҳи мавжуд бўлганлиги ҳозирги давримиз учун ҳам ибратли бир ҳолдир.

405-гуруҳ талабаси
Жамбилов Мансур

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг