Эр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

0
40

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб , уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, чигалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин.
Қуръоми каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтита бўлиб, улар қуйидагилардир:
1/2 نصف ярим улуш
1/4 ربع тўртдан бир улуш.
1/8 ثمن саккиздан бир улуш.
2/3 ثلثان учдан икки улуш.
1/3 تلت учдан бир улуш.
1/6 سدس олтидан бир улуш.
Мазкур улушларга ҳақдор бўлганлар меросхўрлар ўн икки нафар бўлади. Улардан тўрттаси эркак киши.
1. Ота.
2. Жадди саҳиҳ
3. Она бир ака-ука.
4. Эр.
Қолган саккизтаси эса аёллардир.
1. Хотин.
2. Қизлар.
3. Ўғилнинг қизлари.
4. Ота-она бир бўлган опа-сингиллар.
5. Ота бир бўган опа-сингиллар.
6. Она бир бўлган опа-сингиллар.
7. Она.
8. Жаддаи саҳиҳа.
Эрнинг мерос олишда икки ҳолати мавжуд:
1. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолмаган бўлса, эри 1/2 нисфга эга бўлади.
2. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бирини олади.
Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил:
وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ…
Яъни, «Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур…» («Нисо» сураси, 12-оят)
Хотиннинг ҳам мерос олишда икки ҳолати бор:
1. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса, хотини 1/4 олади. Бунда битта ёки ундан ортиқ хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дур. Яъни 1/4 да шерик бўлади.
2. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлса, хотини 1/8 сумун олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил:
وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ…
Яъни, «У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос) дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур….» («Нисо» сураси, 12-оят)

4-курс талабаси
Собиржонов Ойбек

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг