Гўшти ейиладиган ҳайвонлар бавлининг ҳукми

0
101
SONY DSC

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Валъақибатулил муттақийн. Вассолату вассаламу ъала росулиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳобиҳи ажмаъийн.

Ислом динида ҳайвонлар икки турга бўлинади: гўшти ейиладиган ва гўшти ейилмайдиган.

Гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар ваҳший бўлгани учун уларнинг бавли нажосати ғализадир. Гўшти ейиладиган ҳайвонларда еса, Пайғамбар алайҳиссалом тарафларидан зикр қилинган ҳадисларга таяниб, турли хил фикрлар баён қилинган. Бир тараф уламолар гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли нажосат дейишган, бир тараф уламолар еса, гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли пок эканини баён қилиб, ҳудди гўштининг ҳукми каби покдир, деб баён қилишган. Улар қуйидаги ҳадисни далил қилишди:     

“Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мадинага Урайна деган жойдан одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келишди. У ернинг ҳавоси уларга ёқмади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Агар сизлар бизнинг подаларимизнинг олдига борсангиз, уларнинг сутларидан ичардингиз».  Яна Анас розияллоҳу анҳудан: «Бавлидан ва сутидан» деган ривоят ҳам келган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Туянинг сутлари ва бавлларида қориндаги касалликларга шифо бор».

Демак, шундан келиб чиқадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шулардан бўлган, яъни гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли даво бўлиши учун деб тавсия қилдими, у ҳалолдир.

Бошқа бир уламолар бу фикрларга зид келадиган Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисларни далил қилиб келтирди. Шулардан:

Ториқ ибн Хазрамийдан ривоят қилинади: У киши айтди: «Ё Расулуллоҳ, бизнинг ерларимизда узумзорлар бор, биз улардаги узумларни сиқиб, сувини ичамиз дедим. У киши мумкин емас, деди. Мен яна қайтардим. Мен: “Ё Расулуллоҳ, биз ундан касалларимизга шифо мақсадида ишлатамиз. Расулуллоҳ: “У касалликдир, шифо эмас», дедилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳам бу тўғрисида: «Аллоҳ таоло ҳаром ва жирканч нарсаларни шифо қилиб қўйган эмас», деган ривоят келган.

Мана бу осорларда собит бўлдики, Аллоҳ таоло бандаларига ҳаром қилган нарсаларида шифо йуқдир. Олдинги осорларда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг бавлини шифо, деб айтдилар. У нарса ҳаром эмас, пок, деди.

Юқоридаги ҳадисларда келганидек, туянинг бавли зарурат юзасидан, яъни касалликка шифо бўлиши мақсадида ишлатса бўлади. Сабаби  туя гўшти ейиладиган ҳайвонлар туркумига киради. Шунга кўра, гўшти ейиладиган ҳайвонлардан чиққан бавл ва улардан ортган сувлар пок ҳисобланади.

Лекин хамр, яъни ароқ бўлса, бундай емас. Сабаби унинг асли нажас ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларда шифо йўқдир. Демак, бундан келиб чиқадики, асли ҳалол бўлган нарсалардан ортган нарсалардан шифо сифатида фойдаланиш дуруст экан.

Туянинг бавлини зарур пайтида касалликка шифо бўлиш мақсадида ичса бўлмайди,  деган олимларнинг гапига мутақаддим олимларлар ҳам бавл ҳақида ихтилоф қилишган. Муҳаммад ибн Али айтади: “Туя, сигир, қўйнинг бавлидан даво сифатида ишлатса, зарари йўқдир”, дедилар.

Муҳаммад ибн Ҳасан айтганларидек, ҳар бир ҳолатда уни ишлатиш ҳалол-покдир. Ато розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинади: “Ҳар бир гўшти ейиладиган ҳайвоннинг бавлида ҳеч нарса, яъни зарар йўқдир”.

Хулоса шуки, ҳозирги пайтда, ҳаттоки, Саудияда туянинг бавлини қуритиб, уни капсула қилиб, шифо мақсадида тақдим этилаётгани бунга яққол мисол. Шулардан келиб чиқадики, туя ва шунга ўхшаш гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли зарурат юзасидан шифо мақсадида ишлатса, мубоҳдир. Валлоҳу аълам.

1-курс талабаси
Тўйчиев Шаҳзод

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг