Тошкент ислом институтида таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний фанлар” кафедраси 2001 йил ташкил қилинган. 2018 йилдан бошлаб кафедра “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси деб номланди ва қайта ташкил этилди.

Ушбу кафедрада кўп йиллик педагогик тажрибаларга эга ва ўз касбининг мутахасиси бўлган катта ўқитувчилардан Саиджамол Масайитов, Соатмурод Примов, Яҳё Раззоқов, Фарход Жўраев, Абдуқодир Пардаев, Ҳошимжон Аманов ва Фарход Ҳомидов каби устозлар талабаларга сидқидилдан таълим бериб келмоқдалар.

Бундан ташқари кафедра устозлари ўндан зиёд фан бўйича ўқув-услубий ва илмий услубий ишларни амалга оширишда ва педагогик кадрлар тайёрлашда ҳамда уларнинг малакасини оширишда фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзлари дарс берадиган фанлардан маърузалар матни ва ишчи дастурлари тайёрлаган.

Кафедра “Калом илми”, “Фиқҳ”, “Усулул фиқҳ”, “Илмул фароиз”, “Тасаввуф”, “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” каби фанларини ўз таркибига олган.

Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга бўлиб, талабаларга дарс беришдан ташқари ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб боришмоқда ва даврий матбуотларда диний-маърифий мавзуларда илмий мақолалари билан ҳамда оммавий ахборот воситаларида маърифий суҳбатлари билан иштирок этиб келишмоқда.

Кафедра устозлари аждодларимиз қолдирган ноёб асарларни таржима  ва тадқиқ этиш ишларини амалга ошириб халқимизни улкан маънавий мерослардан баҳраманд қилишни мақсад қилиб қўйган.  Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли  маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўрни бор.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг