“БАНД ОДАМ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИНГЛИЗ ТИЛИНИ САМАРАЛИ ЎРГАНСА БЎЛАДИ?”

0
68

Юқоридаги савол, тажрибадан маълум-ки, кўпчиликни қизиқтиради. Бунинг устига ўрганувчининг вақти зиқ, ишлайди, оилали. Қуйидаги мақолада катта ёшли инглиз тили ўрганувчиларига уларнинг шароит ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб 13 та маслаҳат берамиз.

  1. “Ўзи менга инглиз тили ростдан ҳам керакми?” деган саволни кўндаланг қўйинг. “Ҳа” бўлса, вақт зиқлигидан келиб чиқинг. Керакли нарсани ўрганинг.
  2. Агар қанчадир билимингиз бўлса, олдин даражангизни синаб кўринг: http://testyourvocab.com/ сайтида сўз бойлигингизни текширинг (фақат аниқ билган сўзларни белгиланг.) TOEFL/IELTSларни ҳам топшириб кўринг, текин вариантлари бор, таҳминан неча балл олишингизни, қайси соҳаларни кучайтиришни биласиз (тинглаш, гапириш, ёзиш, ўқиш, сўз бойлиги, грамматика).
  3. Алоҳида вақт ажратманг. Инглиз тилига кириб кетинг, инглизча билан атрофингизни “ўраб” олинг. Бу осон, япон ё форсчани ўрганмаяпсиз-ку.
  4. Машина ё транспортда аудио-видео материалларни эшитиб кетинг, тушуниш мутлақо шарт эмас. Турли одамлар, турли шароитдаги суҳбатлар, янгиликлар, диалоглар, кино ва ҳоказо.
  5. Кабель ё “тарелкадан” фақат инглизча каналларни кўринг, янгилик, дискуссиялар ва ҳоказо. Youtube ҳам хизматда. Севимли сериалингизни инглизчасини топинг. OnlineTv.uz сайтида ҳам инглизча фильмлар бор. Хуллас, “замон, замон, бизнинг замон, даврон бизники”.
  6. Кунига 15-20 дақиқа ўқишга ҳаракат қилинг — китоблар (abbridged books: соддалаштирилган китоблар мавжуд, масалан Тошкентдаги Macmillan китоб дўкони), Википедиядаги Simple English тилида ёзилган мақолалар… Матн ўқинг ва янги сўзларни чиқаринг.
  7. Иш бўйича ҳужжатларни ҳам инглизчасини топиб ўрганинг.
  8. Кунига 10-15та янги сўз топинг ва ёдланг. Бир йилда 3-4 минг сўз бўлади. Қанча сўз билиш етарли.
  9. com каби сервислардан фойдаланинг.
  10. Курсларга боришга ҳаракат қилинг. У ерда урғу бериладиган соҳалар — сўзлашиш; кўпроқ гапиришга ҳаракат қилинг.
  11. Skype орқали сўзлашишни машқ қиладиган сервислардан фойдаланинг. Инглиз инсон билан мулоқат қиласиз.
  12. Муҳими, кунига бир неча соат инглизчага дуч келиш (ўқиш, эшитиш ва ҳоказо). Интенсив равишда ўрганинг, бўлмаса, олдинроқ ўрганган билимингиз эсдан чиқади. Дастурни 6-12 ойга мўлжалланг. Ҳар куни, ҳар соат шуғулланинг.
  13. Агар TOEFL/IELTS имтиҳон баҳолари керак бўлмаса, грамматикани алоҳида ўрганманг, вақтингиз бекор кетади.

Албатта, тилни ўрганиш бу камтарона маслаҳатлар билан чегараланмайди. Энг асосийси ўзингизда кучли хохиш топиш: у сизни албатта ўзингизга мос ечим топишга удайди ва изланишдан тўхташингизга қўймайди. Бизнинг маслаҳатлар эса, бир дебоча холос…

Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Камолиддин Зияев 

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг