Бирлашган Араб Амирликлари олимлари смартфон билан ухлаш одатини тарк этишга чақирмоқдалар

0
22

Шаржа университети тадқиқотчилари ётоқхонадаги смартфонларнинг қўйилган ўрни ва одамлар уйқусини сифати ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бор эканлигини исботладилар. Тадқиқотда Шаржа, Абу Даби ва Ал-Айндан 500 га яқин киши қатнашган: Сўров натижаларига кўра, одамларнинг кўпчилиги ётоқхонада смартфонлардан фойдаланганлиги сабабли уйқу муаммоларига кўпроқ дучёр бўлар экан.
Шундай қилиб, мобил қурилмани ёстиқ остида қӯйиб ухлаганлар уйқудаги ҳаловатни буткул ёқотиши мумкин экан.
Иккинчи ўринда эса рейтинг бўйича, мобил телефон фойдаланувчилари телефонини ётоғини олдидаги столга қӯйиб ухлаганда, уйқусизликдан кўп шикоят қилар экан. Ётоқхонанинг эшиги ортида ёки тўшакдан жуда узоқ масофада смартфонни қўйиб ухлайдиганлар эса етарлича ухлар эканлар ва шундай қилиш маъқулроқ деб топилди.
“Уйқу медицинаси” номли журналда чоп этиладиган ҳисоботда айтилишича, смартфонлардан фаол фойдаланувчиларни уйқусизликнинг айланасига тушиб қолар экан, худди кофеинни ортиқча истеъмол қилишга ўхшаш. Қизиғи шуки, фақатгина уяли телефонларгина зарарли эмас экан, балки уйқуни кузатиш асбоблари ҳам уйқу меъёрини бузади, деб олимлар тадқиқоти натижасини айтди.
Респондентларнинг 47,5% фаол смартфон фойдаланувчилари бўлиб чиқди. Шу билан бирга, уларнинг 81 фоизи ёмон уйқу сифатига шикоят қилдилар. Бундан олдин олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, БАА аҳолисининг деярли 2/3 қисми уйқусиззлик касаллигига чалинганлар, деб хабар беради islam.ru

Таржимон: 2-курс талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг